Глобал семизлик таҳдиди

Британиялик олимларнинг таъкидлашича, ҳозирга келиб семизлик очликдан кўра жиддийроқ муаммога айланган. Айни пайтда дунё аҳолисининг қарийб 30 фоизи ёки 2, 1 миллиарддан ортиғи ортиқча вазнга эга ёҳуд семизликка чалинган.

Бу эса тўйиб овқат емайдиганлар сонидан деярли 2, 5 баравар кўпроқдир. Эндиликда семизлик ўлим ҳолатларининг 5 фоизига сабаб бўлмоқда. Семизлик соғлиқни сақлаш соҳасининг муаммоси бўлибгина қолмай, жаҳон иқтисодиётига таҳдид ҳамдир. Ушбу муаммо тобора чуқурлашиб бормоқда. Агар ҳозирги вазият сақланиб қолса, дунёда катта ёшдаги аҳолининг ярми ортиқча вазнли ёки семизликка чалинган бўлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Маргарет Ченнинг айтишича, шу пайтгача бирорта ҳам мамлакат семизлар сонини ортга қайтаришга муваффақ бўлмади. Ҳозирда семиз кишиларнинг 60 фоиздан ортиғи ривожланаётган мамлакатларда яшамоқда.

 

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Яна ўқинг:  Бош оғриғининг огоҳлантирувчи белгилари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: