КИЧКИНТОЙ ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНАДИ?

Боланинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишида тўғри овқатланишнинг ўрни катта. Зеро, ўз вақтида сифатли ва керакли маҳсулотларни истеъмол қилиш организмнинг тўғри ва соғлом ривожланишида муҳим омилдир.

Бола уч ёшдан кейин ўзи мустақил овқатланишга ҳаракат қилади. Бу давр­га келиб сут тишларининг кўпи тўлиқ чиққан бўлади. Боланинг ўз қошиқчаси ва ичимлик ичиш учун финжони бўлиши керак. Зеро, бу ёшдаги бола буюмларидан фойдаланишга ҳаракат қилади. Унинг овқатланиш рациони катталарга яқинроқ бўлади. Аммо бу фарзандингиз ҳамма нарсани бемалол истеъмол қилиши мумкин дегани эмас. Мактаб ёшига тўлгунга қадар бола овқатланиш рационининг калориялик қиймати бир оз паст бўлиши керак. Яъни, боланинг 1 кг вазнига 90 ккал тўғри келади. Кичик ёшдаги болажонларда бу 110 ккални ташкил қилади.

Болангиз серҳаракат бўлишига қарамай овқатнинг калориялик миқдори меъёрдан ортиши керак эмас. Агар бола мунтазам кўп калорияли овқатларни истеъмол қилса, унинг вазни ортишига қарамай организми ҳолсизланиб қолади. Бола семиз бўлади, аммо унинг иммунитети ва қонда гемоглобин миқдори паст бўлади. Бу ҳолат калорияли таомларда витаминлар, макро ва мик­роэлементлар етишмаслиги сабабли юз беради. 3-6 ёшдаги боланинг овқатланиш рационида кўпроқ углевод ва камроқ оқсил бўлиши керак. Сабзавот, мева ва ун маҳсулотларининиг миқдорини ошириш лозим. Углевод асосий қувват манбаидир. Ўсимлик оқсили ва ёғлари ўрнига кичкинтой таомномасига аста-секинлик билан ҳайвон оқсили ва ёғларини киритиш зарур. Кичик ёшдаги болага жуда ёғли ва аччиқ таомларни бериш тавсия этилмайди. Дудланган ва консерваланган маҳсулотларни бола ­таомномасидан олиб ташлаш шарт. Ёғли овқатни гўдакнинг меъда-ичак тизими қийналиб ўзлаштиради. Яхши ҳазм бўлиши учун турли хил бўтқалар, нон, макарон ва сабзавотлар бериш лозим. Турли ёрмалардан қилинган таомлар, сабзавотлар, гўшт ёки балиқ, сархил сабзавотлардан тайёрланган салат тавсия этилади. Шунингдек, бола таомномасида сарсабил, исмалоқ, кўкпиёз, саримсоқпиёз, сабзи, қовоқча (кабачка), шолғом ва турли хил кўкатлар бўлишига алоҳида эътибор беринг. Бу ёшдаги гўдакнинг кундалик таомномасининг умумий ҳажми 1,5-1,7 л. бўлиши керак. Бундан 200 гр. сабзавотли ва ёрмали овқатга, 200-250 гр. биринчи таомга, 100 гр. қайла, иккинчи овқатга, салатларга 50 гр. ичимликларга 250 гр. тақсимланиши лозим. Агар бола қўшимча овқат сўраса моддалар алмашинуви фаоллашиши учун унга бошқача таом тавсия этилади.

Яна ўқинг:  ТАННИ ҚИЗДИРУВЧИ ВА ОЗДИРУВЧИ НЕЪМАТЛАР

Бу ёшдаги болаларга ёғсиз гўшт, сут, сабзавот ва меваларни ҳар куни бериш мумкин. Аммо баъзи бир маҳсулотларни, масалан, тухумни кун ора чала қайнатиб, балиқ маҳсулотларини эса ҳафтада бир маротаба буғлаб ёки димлаб бериш даркор.

Овқатланиш маҳали суюқлик ичиш мумкинми?

Айрим ота-оналар иккинчи таом билан газли ёки газсиз минерал сув ичишади. Бу одат болага “маъқул” келиши мумкин. Диетологларнинг таъкидлашича меъдада қуюқ овқатни ҳазм қилиш жараёнида суюқлик ичилса, овқатнинг ҳазм бўлишини қийинлаштирар экан.

Ота-оналарга яна шуни алоҳида таъкидлашни истар эдикки, яъни 5 ёшгача бўлган болаларга чой бериш мумкин эмас. Чунки, унинг таркибидаги танин моддаси организмда темир моддасининг сўрилишига тўсқинлик қилади. Бу эса ўз навбатида гўдакларга камқонлик (анемия) ривожланишига сабаб бўлади. Яна турли кимёвий ва сунъий бўёқли газли ичимликлар ичиш ҳам болажонларга тавсия этилмайди. Сабаби бу ранг-баранг сунъий бўёқли ичимликлар турли аллергик хасталикларни келтириб чиқаради.

КУНЛИК РАЦИОН

Сут ва сут маҳсулотлари –

500-600 мл.

Творог – 50 гр.

Сариёғ – 30 гр.

Пишлоқ – 10 гр.

Ёғсиз гўшт – 110-120 гр.

Тухум –1 дона(кун ора).

Ёрма ёки макарон маҳсулотларидан – 60 гр.

Нон – 100-150 гр.

Ўсимлик ёғи – 10-15 гр.

Сабзавот – 230-250 гр.

Картошка – 100-150 гр.

Мевалар – 230-250 гр.

3-6 ёшли боланинг кундалик овқатланиш тартиби

Гўдак ўсган сари унинг овқатга бўлган талаби ошиб боради. 4-5 ёшли болаларнинг меъёрдаги овқат ҳажми қуйидаги миқдорда берилган.

Эрталабки нонушта:

Сабзавотли ёки ёрмали таом – 200 гр.

Гўштли ёки балиқли таом – 70 гр.

Сут ёки какао – 150 гр.

Тушлик:

Сабзавот ва кўкатлар қўшилган салат – 50 гр.

Гўшт ёки балиқ қўшилган суюқ таом – 150 гр.

Гўшт, балиқ ёки товуқ гўштидан тайёрланган таом – 100 гр.

Ёрмали қайла – 120-130 гр.

Компот ёки мевали шарбат – 150 гр.

Кечки чой:

Сут ёки кефир – 200 гр.

Печенье ёки ширин кулча(булочка) 1 дона.

Сметана (кефир, ацидофилин) – 30-50 гр.

Мева – 150-200 гр.

Кечки овқат:

Яна ўқинг:  Бўй ўсмаслик нимага боғлиқ?

Ёрмали ёки сабзавотлардан тайёрланган таом – 200 гр.

Сут ва сут маҳсулотлари–200 гр.

Мева – 100-150 гр.

Гулноза ЭГАМБЕРДИЕВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: