ИҚБОЛАНИНГ ОЙДИН ИСТИҚБОЛИ
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи Иқбола Умарова кулолчилик анъаналарини давом эттириб келаётган ҳунармандлардан.
Иқбола миллийлик ва замонавийликни уйғунлаштирган ҳолда лойдан турли қўғирчоқлар, лаган, кўза каби совғабоп буюмлар ясаш ва уларга безак бериш билан шуғулланади. “Ташаббус – 2015” ҳамда “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” кўрик-танловларининг вилоят босқичи ғолиби Иқбола “устоз-шогирд” анъанаси асосида ёшларга кулолчилик сирларини ўргатиб келмоқда.