Баркамол авлод тарбияси – устувор мақсад

Тинч-осуда, юксак тараққиёт сари дадил одимлаётган юртга шодиёналар, байрамлар ярашади. Зеро, бугун рўй бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар, ҳар бир масканда кўзни қувнатаётган бунёдкорликлар туфайли дилларда, тилларда шукрона. Бугунги кунда ёш ўғил-қизларимиз эришаётган ютуқлар замирида юртимизда ёшларнинг замон талаби даражасида таълим-тарбия олиши, спорт билан шуғулланиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, билим ва салоҳиятини намоён этиши учун яратилган шароит ва имкониятлар ётганини ҳеч ким инкор этмайди.

“Шундай бўлгилки, сендан беихтиёр ҳамиша яхшилик ва саховат ёғилиб турсин”, деган эди Азизиддин Насафий. Зеро, меҳр-мурувват кўрсатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш халқимизга хос азалий қадриятлардандир. Ушбу йўналишдаги тадбирлар юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим ва тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этмоқда.

Жанубий Кореянинг “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича йўлга қўйилган ҳамкорлик лойиҳаси ҳам шулар жумласидандир. Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад имконияти чекланган болаларга замонавий андозалар даражасида таълим бериш, саломатлигини асраш, уларнинг жамиятга фаол интеграциялашувига кўмаклашишдир.

Ушбу лойиҳа доирасида спорт, мусиқа, ўқув ва тиббиёт жиҳозларидан иборат мурувват ёрдами Тошкент шаҳар кўзи ожиз болалар махсус мактаб-интернати ва Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 58-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабига топширилди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва саломатлигини асраш, ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юксак самаралар бераётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 30 майдаги “2011–2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида бу йўналишдаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 58-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаби байрамона безатилган. Ҳамманинг кўзида ҳаяжон, қувонч, мамнуният… Айниқса, болажонлар бу учрашувга ўзгача тайёргарлик кўрганлиги нигоҳларидан сезилиб турибди. Меҳрнинг қудратини қарангки, муассаса ходимлари билан худди узоқ йиллик қадрдонлардек кўришиб, бир зумда самимий суҳбат бошланди. Ушбу мактаб ҳаёти, болалар учун яратилган шароитлар, келгусидаги эзгу мақсадлар ҳақида фикр алмашилди.

Яна ўқинг:  Ўзбекистон шифохоналарида 2019 йилдан электрон навбат жорий этилади

– Таълим муассасамизда ўқувчиларга умумтаълим фанлари билан бир қаторда мусиқий билимлар ҳам ўргатилади, – дейди Тошкент шаҳар кўзи ожиз болалар махсус мактаб-интернати директори Мавлон Зайниддинов. – Таълим жараёнини замонавий стандартлар бўйича ташкил этиш учун барча шароит яратилган. Бизга тақдим этилган махсус ёзув ускуналари ва мусиқа асбоблари таълим сифати ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Оҳангарон туманидаги 58-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабида икки юзга яқин ўғил-қиз таълим-тарбия олмоқда. Инсонпарварлик акцияси доирасида мазкур муассасанинг тиббиёт хонаси янги тиббий асбоб-ускуналар, санитария-гигиена, ортопедия воситалари билан таъминланди.

– Муассасамизда 215 нафар бола таълим-тарбия олмоқда. Сўнгги йилларда қуриш, таъмирлаш, ободонлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, ҳомийлар маблағлари ҳисобидан замонавий спорт анжомлари, қўшимча тўгараклар учун асбоб-ускуналар билан таъминланди. Бу эса болаларнинг спорт билан шуғулланиши, саломатликларини тиклаши, бўш вақтларини мазмунли ўтказишида муҳим аҳамиятга эга, – дейди 58-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб директори Зебо Каримова.

Бир китобда ўқиган эдим: Дунёни топширайлик болаларга, ҳеч бўлмаса бир кунга, ол алвон бир шар каби берайлик ўйнасинлар. Ўйнасинлар қўшиқлар куйлаб юлдузлар орасида…

Мазкур акциямиз энг аввало, ўзимизнинг қалбимизни ёритди. Шуни алоҳида таъкидлашни истайман. Бугун бизга хайрихоҳлар, ҳамкорлар сафи кенгаймоқда.

Наврўз НОРБОБОЕВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: