МЕЪДА ОСТИ БЕЗИ САРАТОНИНИ ЭРТА АНИҚЛАШ УСУЛИ ТОПИЛДИ

Британиялик олимлар оддий пешоб таҳлили асосида меъда ости бези саратонини бир зумда аниқлаш усулини тақдим этишди. Маълум бўлишича, мазкур хасталикка чалинган вақтда пешобда учта оқсил миқдори юқори даражада бўлар экан.

Ушбу усул саратоннинг яллиғланиш ҳолатидаги сурункали панкреатитдан осонгина ажратиб олишга ҳам хизмат қилади. Зеро, кўп ҳолларда ташҳис қўювчилар меъда ости бези саратони билан панкреатитни тўғри ажрата олмай қолишади ва даволаниш нотўғри ўзанга йўналтириб юборилади.

Лондондаги қиролича Мария университети тадқиқотчилари 488 та пешоб намунасини таҳлил қилиб чиқишди. Уларнинг 192 таси меъда ости бези саратони, 92 таси сурункали панкреатитга чалинган беморлардан, 87 таси эса соғлом кўнгиллилардан олинган эди. Шу билан бирга, тадқиқот натижаларини тасдиқлаш учун яна 117 та намуна бошқа жигар ва ўт пуфагида хавфли ва хавфсиз ўсма аниқланган беморлардан олинди.

Пешоб намуналарида тахминан 1 минг 500 та турли‑туман оқсиллар топилиб, уларнинг қарийб ярми барча беморлар учун хос бўлган. Бироқ, учта оқсил – LYVE1, REG1A ва TFF1 навбатдаги чуқур изланишлар учун ажратиб олинди. Маълум бўлишича, меъда ости бези саратонига чалинган беморларда мазкур оқсиллар миқдори соғлом кўнгиллиларникига қараганда анча юқори экан. Сурункали панкреатитда эса ушбу оқсиллар саратонга чалинганларга қараганда пастроқ экани кузатилди. Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, ушбу уч оқсил касалликнинг I-II босқичларига 90 фоиздан зиёд аниқликда ташҳис қўйишга имкон туғдиради.

Саҳрогул ОҚБЎТАЕВА,

ЎзМУ талабаси

Яна ўқинг:  ХАФАҚОНГА САБАБ ШОВҚИН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: