КАРДИОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАР

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Кардиологлар уюшмаси ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон кардиологларининг VII съезди ташкил этилди. Унда Жанубий Корея, Ҳиндистон, Германия, Швейцария, Россия, Венгрия, Польша, Чехия ва бошқа мамлакатлардан юзга яқин олимлар, шифокорлар, ёш тадқиқотчилар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов, Кардиологлар уюшмаси раиси Р.Қурбонов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасининг барча йўналишлари, хусусан, кардиологияни изчил ривожлантириш, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ва улар юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунёда ҳар минг чақалоқнинг 6-7 нафарида туғма юрак нуқсони қайд этилади. Бу хасталикни операция йўли билан бутунлай бартараф этиш ва беморни тўлақонли ҳаётга қайтариш мумкин.

Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон тиббиётида эришилаётган ютуқларни юқори баҳолар экан, ўтган даврда мамлакатимизда тиббий хизматнинг жаҳон андозалари даражасидаги ўзига хос миллий модели яратилганини таъкидлади.

Съезд доирасида мустақиллик йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, жумладан, кардиология соҳасида эришилган ютуқларга бағишлаб ташкил этилган кўргазма тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, кардиологик хизматнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, уларни жарроҳлик йўли билан даволаш, инновацион технологиялар ва уларнинг амалиётга татбиқ этилишига оид маърузалар тингланди, фикр алмашилди.

Съезд мажлисларида мамлакатимиз ва дунёда кардиология соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар, истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди. Юрак-қон томир касалликлари билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичини камайтиришнинг стратегик вазифалари, мазкур хасталикларнинг турли клиник шаклларини диагностика қилиш ва даволашнинг долзарб муаммолари, артериал гипертония, сурункали юрак етишмовчилигини даволашнинг замонавий имкониятларига оид масалалар атрофлича муҳокама этилди.

В.ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  БАЙРАМГА МУНОСИБ ТУҲФА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: