JAVOHIRLAR SANDIG‘IDAN
Абу Али ибн Сино
Одамларнинг ботири келажакдаги ишлардан қўрқмайди. Камолот ҳосил қилишдан четланган киши одамларнинг энг қўрқоғидир.
***
Ғазаб иродаси кучли одамга рўпара келолмаганидек, иродаси кучсиз одамга ҳам рўпара келолмайди.
***
Ўз вақтида, меъёри билан бадантарбия қилган одамга дард яқин йўламайди.
***
Бадантарбия билан машғул бўлинса, ҳеч қандай дори-дармонга зарурат қолмайди, бунинг учун муайян бир тартибга риоя қилмоқ ҳам шарт.
***
Донишмандлик бизга ҳаёт сўқмоқларида улуғ саодатни ҳозирлаб инъом этувчи воситадир.
***
Ақл тарозусида тортиб кўрилмаган ҳар қандай билим асоссиздир.
***
Ҳакимнинг уч қуроли бор: сўз, гиёҳ ва тиғ.
***
Руҳ – шамчироққа, билим – ана шу шамчироқдан таралаётган ёғдуга, Аллоҳнинг закоси – мойга ўхшайди. Шамчироқ ёнишдан тўхтамас экан – сен тириксан. Агар у ўчса – сен ҳалок бўласан.