ФАРРУХ ДЎСТОВ БОШ СОВРИН СОҲИБИ
Польшанинг Вроцлав шаҳрида якунланган “Челленжер” туркумига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Фаррух Дўстов бош совринни қўлга киритди.
Спортчимиз мусобақа финалида Босния ва Герцеговина вакили Мирза Басични 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу ғалабадан сўнг Фаррух АТР рейтингида 98-поғонага кўтарилиб олди.
Энди теннисчимиз Францияда ўтказиладиган “Челленжер” туркумига кирувчи навбатдаги халқаро турнирда иштирок этади.
Т.ОРТИҚОВА