НУРОНИЙЛАР МАМНУН

Каттага ҳурмат, кичикка иззат ўзбек халқига хос одатдир. Жорий йилнинг Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилиниши ҳам аср давомида шаклланган анъанамизга бўлган ҳурматнинг намунасидир.

Жиззах вилоят марказий клиник шифохонасида ҳам ёши улуғ даволанувчилар алоҳида эътиборга олинган. Жумладан, кекса беморлар палатаси ташкил қилиниб, даволанувчилар шифокорларнинг мунтазам назоратидадир.

– Шифохонага келган кунимоқ кекса беморларга мўлжалланган палатага жойлаштиришди, – дейди урология бўлимида даволанаётган самарқандлик 90 ёшли бемор Тўра бобо Эргашев. – Бу ерда биз нуронийлар учун барча шароитлар муҳайё этилган. Шифокорлар хизмати ҳам кишини мамнун этади. Айниқса, бўлим бошлиғи Ғайбулла Убайдуллаевнинг ўзи ҳар куни келиб, аҳволимдан хабар олиб турибди. Қирқ йиллик тажрибага эга бу олий тоифали шифокор бошчилигидаги жамоанинг ширин сўзлари-ю, бевосита даво чоралари соғлигимни тикламоқда.

Яна ўқинг:  ЯШАШНИ ЎРГАТГАН ШЕЪРИЯТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: