НАЗМ ВА НАВО

“Туркистон” саройида Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллигига бағишланган кеча ташкил этилди.

Мазкур “Назм ва наво” мусиқали-маърифий тадбири халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг улуғ бобомиз ижодига бўлган меҳрини янада ошириш, тафаккур ва маънавияти, бадиий эстетик маданиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Бадиий академия, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган кечада давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, маданият ва санъат намояндалари, табаррук отахон ва онахонлар, иқтидорли талабалар иштирок этди.

Сарой фойесида буюк мутафаккир ҳаёти ва ижодига бағишланган тасвирий ва амалий санъат намуналари, Навоий асарлари ва навоийшуносликка оид китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

М.ТОЛИПОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Битирувчининг касб маҳорати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: