СПОРТ ТИББИЁТИ МАРКАЗИ ОЧИЛИШ АРАФАСИДА
Янги ташкил қилинаёган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида Германия, Россия, Жанубий Корея каби қатор давлатлардан таклиф этилган етакчи шифокорлар фаолият олиб борадилар.
Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Мираброр Усманов маълум қилди. Унинг айтишича, пойтахтимиз марказида қад ростлаётган ушбу нуфузли ташкилотнинг янги биносида Миллий Олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳам фаолият олиб боради.
“Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича терма жамоа аъзолари ана шу марказда тиббий кўрикдан ўтадилар.
Бу ерда энг сўнгги тиббий ускуналар ўрнатилади. Эътиборлиси бундай жиҳозларга эга тиббий марказ дунёнинг саноқли давлатларидагина мавжуд.
Т.ОРТИҚОВА