АНАНАСЛИ САЛАТ

Cизларга тавсия қилмоқчи бўлган навбатдаги салатимиз пазанда бекажонларни бефарқ қолдирмайди деб ўйлайман. Ушбу антиқа салат нафақат катталарга, балки болажонларга ҳам ёқади деган умиддамиз.

Масаллиқлар: Бунинг учун бизга иссиқ ўлкаларда етиштириладиган субторпик мева – ананас керак бўлади. Бу мевадан 500 грамм оламиз ва унга 500 грамм қайнатилган товуқ гўшти ҳамда ёғсиз майонез (таъбга кўра), уч-беш дона ёнғоқ, яримта лимон, таъбга кўра туз қўшамиз.

Тайёрланиши: Қайнатилган товуқ гўшти ва ананасни тўртбурчак шаклда тўғраб идишга соламиз. Тўғралган масаллиқларга ёнғоқ мағзини майдалаб солиб, яримта лимон шарбатини ҳам қўшамиз. Тайёр бўлган масаллиқларга туз ва майонез қўшиб аралаштирамиз. Салатни дастурхонга тортишдан олдин таъбга кўра ҳар ким ўз фантазиясидан келиб чиқиб безатиши мумкин.

Гули НОЗ тайёрлади.

Яна ўқинг:  ХАЛҚАСИМОН КЎПРИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: