БАЙРАМ ТУҲФАСИ
Жиззах вилояти Пахтакор туманининг Буюк ипак йўли қишлоқ фуқоралар йиғини ҳудудидаги икки қаватли бино капитал таъмирланиб, маданият ва аҳоли дам олиш марказига айлантирилди. Марказни капитал таъмирлаш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 567,1 миллион сўмлик маблағ ажратилди.
Ушбу масканда барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, фойе, томоша зали, маънавият ва маърифат хонаси, миллий чолғу асбоблари тўгараклари, тасвирий санъат, амалий санъат, рақс тўгараги, тикувчилик хонаси, компьютер тўгараклари мунтазам фаолият кўрсата бошлайди.
Ислом ХУДОЙҚУЛОВ