ҲАЁТИМИЗ ЧАРОҒБОНИ

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг юртимизда Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини оширишга, улар саломатлигини мустаҳкамлашга, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини мустаҳкамлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Юртбошимизнинг “Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосий дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Кўрсатилаётган ғамхўрликлар самараси ўлароқ бугун мунис аёлларимиз ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда меҳнат қилиб, илм ўрганиб, ўз орзу-умидлари рўёбини кўришяпти. Бизнинг Жиззах вилояти Пахтакор туманимизда ҳам бугун ўнлаб фидойи аёлларимиз фаолият юритиб келмоқда. Улар давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлишаётгани юртимизда аёлларга кўрсатилаётган эътиборнинг намунасидир.

Туманимизда хотин-қизларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашиш борасида самарали ишлар амалга оширилаётир. Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш ва қувватларини янгилаш, кичик корхона ва микрофирмалар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил қилиш ва бошқа имкониятлар ҳисобига хотин-қизлар учун 838 та янги иш ўрни яратилди.

Ушбу йилнинг ўтган даврида 812 нафар хотин-қиз “устоз-шогирд” анъаналари бўйича малака оширди. Битирувчи қизлардан 12 нафари 39,5 млн. сўм миқдордаги банк кредитларини олдилар. Соғлом бола йили муносабати билан туман марказида мини футбол майдончаси қуриб битказилди. Тумандаги спортнинг дзюдо, ушу, миллий кураш, енгил атлетика, стол тенниси каби турлари билан шуғулланиб келаётган қизлар Ўзбекистон биринчилиги ва халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Дзюдо бўйича Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Севинч Исоқова олтин, Зухра Ғайбуллаева кумуш медалини, Урганч шаҳрида бўлиб ўтган мусобақаларда Адиба Ўразбоева олтин, Маҳлиё Кўчарова, Севинч Исоқова кумуш, Олот туманида бўлиб ўтган беллашувларда Нодира Эгамбердиева олтин медал соҳибаси бўлди.

Туманда аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказиб борилаяпти. Унда барча маҳаллалар хотин-қизлари фаол иштирок этаяпти. Уюштирилаётган бундай кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари маҳаллаларда истиқомат қилаётган қизларни ватанпарварлик руҳида, юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини турли хил ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ёшларнинг бугунги эзгу ислоҳотларга, долзарб муаммоларга қаратилган фаол муносабатини шакллантиришга ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади.

Яна ўқинг:  ПАРКИНСОНГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР УЧУН МАХСУС ҚОШИҚ

Фотима НУРМАТОВА,

Жиззах вилояти Пахтакор тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: