ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЯНГИ MY5 ТЕЛЕКАНАЛИ 8 ДЕКАБРЬ АРАФАСИДА ТЎЛИҚ ЭФИРГА ЧИҚАДИ

Тест режимидаги эфири 12 ноябрдан бошланган MY5 телеканали декабрь ойида Ўзбекистон Конституцияси куни арафасида тўлиқ эфирга чиқишни бошлайди.

Телеканал Кузатуви кенгаши раиси, Республика “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати раисининг ўринбосари Феруза Муҳаммаджонованинг сўзларига кўра, телеканал Тошкент шаҳри ва вилоятининг 5 миллион нафар аҳолисига ҳар куни ёш ижодий гуруҳлар томонидан тайёрланган 20 соатлик “қизиқарли ва ўзига хос” дастурни ўзбек ҳамда бошқа тилларда тақдим этади.

Булар MY5-News, “Сирдошлар”, “5+5”, “Top-dizayner”, “Бешинчи фасл”, “KinoLife” каби ахборот ва маданий-маърифий кўрсатувлар, мусиқий-кўнгилочар дастурлардир.

Айни кунларда тақдимот ролиги ҳамда мусиқий блокни ўзида жамлаган техник эфир дастурлари 29-рақамли канал орқали эфирга узатилмоқда.

Яна ўқинг:  Ўзбекистон делегацияси жаҳон Соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессиясида иштирок этди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: