Зулфиянинг “Олтин куз” шеъридан

Севаман, олтин куз, севаман жондан,

Атлас табиатли гўзал чоғингни.

Дарахтлар либоси ранго-ранг, гулгун,

Кўзни эркалаган чаман боғингни.

Мен ғамгин боқмайман, кўнглимда баҳор,

Олтин япроқларга қараб толмайман.

Ясант келинчакдай ҳар бир дарахтни

Севаман! Нигоҳим уза олмайман.

Тўзони ювилган барглар шамолда,

Рангини кўз-кўзлаб қилганда ҳузур,

Ҳозир тинган ёмғир томчиларида,

Олтин япроқларда ёниб тоза нур –

Гавҳар маржон каби ялтираб турса,

Мени ҳам ўрайди шеърий ҳаяжон!

Қуёшни қаршилаб чиқиб айвонга,

Нурларга кўмилиб юраман шодон.

Севаман олтин куз, севаман жондан!

Товусдай безанган дарахт, боғларни!

Ёмғирли оқшоминг, қуёшли тонгинг,

Хаёлга чўмганим гўзал онларни!

Яна ўқинг:  Одамийлик дарсхонаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: