ЎЗБЕКИСТОНЛИК ОШПАЗ “ГИННЕСНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИ”ГА КИРДИ

Ўзбекистонлик ошпаз Ҳаким Ғаниев дунёдаги энг катта лағмонни тайёрлаб “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киришга муваффақ бўлди, дея хабар беради uz24.uz нашри.

Ушбу рекорд 18 октябрь куни Белоруссия пойтахти Минск шаҳридаги кафелардан бирида ўрнатилди. Ўзбек миллий таомларидан бири бўлмиш лағмонни тайёрлаш учун қарийб 150 кг. гўшт, сабзавотлар ва узунлиги 1 километрдан ошиқ хамир бўлагидан фойдаланилди. Тайёр таомнинг умумий оғирлиги 351,1 килограммни ташкил этди.

Рекорд “Интеррекорд” Халқаро агентлиги экспертлари томонидан қайд этилди. 351,1 килограммлик лағмон таомни тез фурсатда ейиш бўйича чемпионатга юборилди.

Яна ўқинг:  Ўз-ўзини йўқ қилиб юборувчи янги материал яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: