МУАЛЛИМА муносиб тақдирланди

Инсон қайси касбни танламасин уни пухта эгаллаши учун ўзига хос машаққатлар ва синовларни бошидан кечиради. Унга меҳр қўйиб чин дилдан адо этишга бел боғлайди. Ҳали мактаб партасидаёқ устозларига ҳавас билан улғайган Дилдор ўқитувчи бўлишни ният қилди.

Б олаларга зиё тарқатишга астойдил интилган қиз кейинчалик ЎзМУнинг кимё ва биология факультетини тамомлади. Болаларни жон-дилидан севган, танлаган касбини ардоқлаган муаллима ўқувчиларига ўз фарзандлари сингари меҳр қўйиб, обру эътибор қозонди. Айни вақтда эгаллаган касбини улуғлаётган Дилдор Усмонова Тошкент Кимё-технология институти қошидаги академик лицейда кимё фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келмоқда. Унинг фидокорона меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрами арафасида “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

– Аввало, шу мукофотни менга лойиқ кўрганларидан, камтарона меҳнатимга эътибор қаратганларидан жуда хурсандман, – дейди Дилдор Усмонова. – Бу нафақат менга, балки бутун жамоадошларимга берилган юксак мукофот деб биламан. Ҳозирги даврда ёшлар тарбияси долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Ёшлар тарбияси билан шуғулланаётганда уларнинг қизиқишига эътибор қаратиш керак. Болаларни яхши кўраман, ҳамиша уларга дўст бўлишга интилиб келаман. Агар ўқитувчи ўқувчиларга нисбатан яхши муносабатда бўлиб, бола дилини тушуна олсагина кўзлаган мақсадига эришади.

Бугун мамлакатимизда биз аёлларга қаратилаётган юксак эътибордан ҳар қанча руҳланиб меҳнат қилсанг арзийди. Оддий бир ўқитувчи сифатида меҳнатларимнинг шундай қадр топиши чексиз бахтимдир.

Чарос ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  O‘saqolgin, baliqcham!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: