Увоғи ҳам нон
Кундалик турмушимизда доимий учраб турадиган вазиятлар кўпинча сизни ноқулай аҳволга солиб қўяди. Ана шундай ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида олимлар бир нечта янги кашфиётлар қилишди. Қуйида улар билан танишасиз.
Ноннинг увоғи ҳам нон. Аммо кўпинча овқатланиш вақтида кесилган ноннинг ушоқлари тўкилиш, ёхуд ерга тушиб кетиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бу эса ўз навбатида кўнгилни хира қилади. Ана шундай дилхираликнинг олдини олиш мақсадида олимлар ўзига хос “тахта” ишлаб чиқишди. Нонни кесишга мўлжалланган ушбу тахтача унинг ушоғини увол қилмай, балки, махсус идишчага йиғиш имконини беради. Йиғилган нон ушоқларини эса бемалол қушларга беришингиз мумкин.