Кулгу-шифо (2014/31)
Дала ҳовли эгасидан уни ижарага олаётган киши сўради:
– Кечирасиз, нархи жуда қимматлик қиляпти, балки бирозгина туширарсиз-а?
– Нималар деяпсиз? Деразасидан денгиз кўриниб турган уйимга шу арзимаган пулниям бергингиз келмаяптими?
– Агар денгизга умуман қарамайман, деб сўз берсам, нархини туширасизми?
* * *
– Бувижон, биз билан ўйнанг. Биз “Ҳайвонот боғи”да яшайдиган маймун бўлиб ўйнаяпмиз!
– Мен нима қиламан?
– Сиз маймунларга конфет отадиган томошабин бўласиз!