ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Пойтахтимизнинг Ҳамза туманидаги 307-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида “Тил – миллат кўзгуси” мавзуида русийзабон синфлар ўртасида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Республика маънавият тарғибот маркази бош мутахассиси Оллоёр Бобонов, “Гулхан” журнали бўлим муҳаррири Муҳаббат Ҳамидова, “Ғунча” журнали мухбири Дилфуза Камолжонова, она тили ва адабиёт, хорижий тиллар фани ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирок этди.

Султонпошша Эшманова раҳбарлигидаги “Ниҳол” тўгарагининг русийзабон ўқувчилари ҳамда она тили ва адабиёт ўқитувчиси Турғуной Ҳакимова раҳбарлигидаги тўгарак аъзолари Навоий ғазалларини ифодали ижро этишди.

Оллоёр Бобонов ўқувчиларга ўзбек тилининг бойлиги, уни тўғри қўллаш, ёзма нутқда имловий хатоларга йўл қўймаслик ва лотин графикасида ҳарфларни тўғри ёзишда ўқувчилар янада эътиборли бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Соҳибжамол АБДУРАИМОВА

Яна ўқинг:  САЙЛОВ ҲУҚУҚИ ВА ҚОНУНЧИЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: