Миннатдорлик мактуби (2014/20)

Фидойилик, меҳнатсеварлик ҳукм сурган ерда ҳамиша юксаклик, ривожланиш қарор топади. Масъуллик ҳисси эса чуқур ҳурмат ва эътирофга замин бўлиши муқаррар. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Тери-таносил касалликлари шифохонасида фаолият юритаётган шифокорларни ана шундай сифатлар билан алқасанг арзийди. Сабаби, шифохонада даволаниш чоғимда шифокорларнинг соғлиғимнинг тикланишига астойдил камарбаста бўлишларини кўриб бунга яна бир бор амин бўлдим.

Муассаса бош шифокори Дилшод Ғаниев, бўлим бошлиғи Исмат Норқобилов, Аловиддин Турдиев, катта ҳамширалардан Мусаллам Раҳимова, Шоира Элбоева, Наргиза Тошпўлатова каби тиббиёт ходимларининг эл орасидаги ҳурмат ва обрўси эса уларнинг ўз соҳасига масъулиятли эканлигидан далолатдир. Бундай қўллари эм, сўзлари малҳам шифокорлар ҳамиша омон бўлсин!

Қудрат ОЧИЛОВ,

Шаҳрисабз шаҳри

Яна ўқинг:  KITOBLAR HAM YIG‘LAYDIMI?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: