ПЛАСТИК ҚУТИЛАРДА ИСИТИЛГАН ТАОМ

Кўпчилигимиз одатда овқатланиш пайтида ейдиган таомимизни иситиб оламиз. Бу жараёнда ўз-ўзидан пластик идишлардан ҳам фойдаланамиз. Аммо бунинг саломатликка зарари борлигини биласизми?

Пластик идишлар таркибида учрайдиган бисфенол (кимёвий модда) шу кунгача фақатгина гўдаклар саломатлигига зарар етказиши билан маълум эди.

Шу сабабли мазкур модда қўшилиб тайёрланган гўдаклар сув идишлари тобора истеъмолдан чиқиб бормоқда. Лекин, катталар бисфенол идишларни ишлатишда давом этишмоқда. Бисфенол А овқат солиш учун тайёрланадиган пластик идишлар, турли ичимликлар идишлари таркибида учрайди. Улардан истеъмол қилинган маҳсулотлар билан бирга бисфенол ҳам инсон қон-томир йўлларига қўшилиши аниқланган.

Стэнфорд университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар давомида 114 нафар ҳомиладор аёлнинг саломатлиги мунтазам назорат қилиб борилди. Тадқиқотлар натижасида олинган хулосаларга кўра қонда бисфенол миқдори қанча юқори бўлса, ҳомила тушиш ҳавфи шунча ортиб боради.

Бу ҳолатнинг олдини олиш учун олимлар томонидан жуда оддий усул тавсия қилинди. Унга кўра, овқатни иситиш вақтида пластик идишлардан фойдаланмаслик лозим. Чунки исиш жараёнида пластик идиш таркибидаги бисфенол таомга қўшилиб кетиши ва ҳомила тушиш ҳавфини юзага келтириши мумкин.

Яна ўқинг:  ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАР ЗАРАРЛИ...МИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: