Республикамизда “Давалат тили ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилиниши ва Ўзбекистоннинг мустақил давлат даражасига кўтарилиши ўзбек тили тарихида янги даврни бошлаб берди. Ўтган давр мобайнида она тилимизнинг обрўcини, қадрини тиклаш, унинг барча соҳаларда давлат тили сифатида амал қилиши учун кенг имкониятлар, шароитлар яратилди. Қонун туфайли ўзбек тилининг ижтимоий вазифалари доираси ниҳоятда кенгайди. Тилимиз лисоний ва нолисоний омиллар асосида тараққий этиб борди ва бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда.
Сўнгги йилларда ўзбек тилининг луғат таркиби - лексикаси бир қанча манбалар, чунончи, ички манба - ўз имкониятлари, қонун-қоидалари асосида ҳосил қилинган сўзларга музлатгич, совитгич, услубчи, ислоҳотчи, ўйингоҳ, мулкдор, манзилгоҳ, ҳудудий, минтақавий, рақобатбардош, шоҳбекат, таҳлилнома, кўппартиявийлик кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Омбудсман, сенат, саммит, сенатор, бизнес, коллеж, биржа, мониторинг, маркетинг, тендер, брокер, инвестиция, менежер, грант, бакалавр, магистр, интернет, депозит, концерн, факс, телефакс, таксофон, сертификат, слайд, сканер, принтер, холдинг сингарилар ташқи манбалар асосида юзага келган сўзлардир.
Қонун қабул қилинганидан кейинги ўтган давр мобайнида алифбо ва имломизда қатор ўзгаришлар юз берди. 1993 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. 1995 йил 6 майда Олий Мажлис қарори билан бу қонунга баъзи ўзгаришлар киритилди.
Кейинги пайтларда халқ таълими тизимида ўзбек тилининг мавқеини, салоҳиятини ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Она тили таълимини такомиллаштириш, мазмунини янгилаш бўйича муҳим ишлар қилинди. Она тилидан муқобил дастурлар ва дарсликлар яратилди. Умумий ўрта таълим ҳамда ўрта махсус таълим тизимлари учун яратилган дарсликлар танловида Н. Маҳмудов бошчилигидаги муаллифлар гуруҳи томонидан 5, 6, 7, 9-синфлар учун ёзилган “Она тили” дарсликлари, М. Қодиров раҳбарлигида ёзилган 8-синф учун “Она тили” дарслиги, А. Нурмонов раҳбарлигида академик лицейлар учун ёзилган 3 жилдлик “Ҳозирги ўзбек адабий тили” дарслиги, А. Рафиев етакчилигидаги касб-ҳунар коллежлари учун ёзилган “Ўзбек адабий тили ва адабиёти” дарслиги ғолиб деб топилди ва шу кунгача бир неча маротаба нашр этилди.
Жой номларини тартибга солиш масаласи ҳам “Давлат тили ҳақида”ги қонунни амалга ошириш билан бевосита боғлиқдир. Давлат тили асосида маъмурий-ҳудудий бирликлар номини қайта кўриб чиқиш борасида республикамизда талай ишлар амалга оширилди. Ҳар йили 21 октябр куни “Она тили куни” сифатида нишонланади. Мактаблар, лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртларида, ташкилотлар, муассасалар, маҳаллаларда байрам олдидан қатор тадбирлар уюштирилади. “Она тили кунига” бағишлаб “Тилга эътибор-элга эътибор”, “Тил равнақи-эл равнақи”, “Тил бирлиги-дил бирлиги”, “Тил маънавият белгиси”, “Тил байрами-дил байрами” мавзуларда суҳбатлар, кечалар, мунозаралар ўтказилади. Бундай тадбирлар, шубҳасиз, ёшларда она тилига ҳурмат уйғотади, улардаги ватанпарварлик, миллий ғурур туйғуларини ўстиради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
Тиббий сабоқларБола қалби яратувчиси
Тарбия ёш авлод руҳий-маънавий камолотининг асосий таянчи ҳисобланади. У ўзида бой ва бетакрор қадимий анъана ва қадриятларни мужассам этган. Жумладан, алла қўшиқлари бу борада ўзи
СиёсатТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати
Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам
Сиёсат“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?
2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл
