Кўкатли алади

Баҳор келиши билан оила аъзоларининг саломатлиги ҳақида қайғурадиган ҳар бир хонадон бекаси уларни янгидан-янги баҳорий таомлар билан сийлашни хуш кўрадилар. Ҳар бир таомингизнинг хушхўр ҳамда иштаҳаочар бўлишида витаминларга бой кўкатларнинг ўзига хос аҳамияти бор. Ариқ бўйи ва далаларда ўсадиган кўкатлар сизнинг соғлиғингиз учун фойдали бўлиши мумкин. Айтайлик, жағжағ ҳамда исмалоқдан тез фурсатда қуйидагича алади тайёрланади.

Керакли масаллиқлар: 2 боғ жағжағ, 2 боғ исмалоқ, 1 боғ саримсоқ пиёз, 6 та тухум.

Тайёрланиши:

Кўкатларни майда қилиб тўғраймиз. Алоҳида идишга 6 дона тухумни чақиб, яхшилаб суюлтирамиз. Тухумни кўкатлар устига солиб, таъбга кўра туз соламиз ва обдон аралаштирамиз. Товани оловга қўйиб ёғ соламиз ва қизиганидан кейин 2 ош қошиқ аралашмадан солиб ўрта оловда пиширамиз.

Қизариб пишган аладиларни ликопчаларга жойлаб, кўкатлар билан безатиб дастурхонга тортамиз.

Гулноза ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Хатнанинг тиббий жиҳатлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: