Фаолият сарҳисоби ва устувор вазифалар

Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 3-Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бошқарув аъзолари, вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбир иштирокчилари томонидан Хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорликдаги фаолияти ҳамда “Соғлом бола йили”да амалга оширилиши кутилаётган режалар таҳлил этилди.

Хусусан, мазкур йиғилишда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизларнинг таълим олиши, маънавий эҳтиёжларини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, камчиликлар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама этилди.

Хотин-қизлар қўмитасининг 2014 йилги режасига мувофиқ оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида тиббий маданиятни тарғиб этиш, тиббий кўриклар, аёлларни соғломлаштириш масалаларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, тиббиёт соҳасидаги ўқув даргоҳлари, Скрининг марказлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар саломатлиги билан боғлиқ нохуш ҳолатларни таҳлил этиш, Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолиятини яхшилаш каби йўналишларда фаол қатнашиши белгиланган.

Шу билан бирга аёл шифокор ва ҳамширалар ўртасида турли танлов ва тадбирлар ўтказиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни соғломлаштириш муассасаларида даволаниш ва имтиёзли дам олишларини таъминлаш, аёллар ва болалар спортини ривожлантириш каби масалалар бўйича алоҳида бандлар киритилганлиги қайд этилди.

Шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси фаолиятини такомиллаштириш, “Ораста қизлар” тўгараклари, қизларни касбга ўргатиш, маҳалла маслаҳатчилари билан ишлашнинг халқчил тизимларини жорий этиш, хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларни Хотин-қизлар қўмитасининг низомий вазифаларини бажаришда ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳудудлардаги “Аёллар ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари”нинг ишини такомиллаштириш, Одам савдосига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш каби долзарб масалалар режа бандларида ўз аксини топганлиги ҳақида сўз юритилди. Баъзи камчиликларни бартараф этиш юзасидан қабул қилинган қарорлар назоратга олинди.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган йўналишлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Ушбу қарорларнинг изчил бажарилиши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталарига топширилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

М.ҚУРБОНБОЕВА

Яна ўқинг:  МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: