Гулистон давлат университетида Самад Вурғун номидаги Озарбайжоншунослик аудиторияси яратилди

Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази лойиҳаси доирасида Гулистон давлат университетида Озарбайжоннинг атоқли шоири, драматурги ва жамоат арбоби, халқ шоири Самад Вурғун номини олган Озарбайжоншунослик аудиторияси яратилди.
Лойиҳа Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Самад Вурғуннинг 120 йиллик юбилейи нишонланиши билан боғлиқ тегишли фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Озарбайжон Маданият маркази директори Акиф Марифли билдирдики, Самад Вурғун номидаги Озарбайжоншунослик аудиториясининг яратилиши Озарбайжон ва Ўзбекистон орасида маданий ва илмий алоқаларнинг ривожланишига муҳим ҳисса қўшади. У шунингдек, Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари томонидан амалга оширилган юқори даражали сиёсий мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик бундай гуманитар лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун қулай шароит яратаётганини таъкидлади.

Директорнинг сўзларига кўра, ташкил этилган аудитория талабаларнинг Озарбайжон тили, адабиёти, тарихи ва маданияти билан янада яқинроқ танишиши, ҳамда қўшма илмий ва маданий лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Шоҳрух Исакулов ва университетнинг биринчи проректори Козим Кудратов Озарбайжон ва Ўзбекистон халқлари орасида мавжуд бўлган қадимий дўстлик ва маданий алоқаларнинг аҳамиятини таъкидладилар. Улар бундай Озарбайжоншунослик аудиториясининг яратилиши талабаларнинг Озарбайжон тили, адабиёти ва маданияти ҳақида кенгроқ маълумот олишига, шунингдек, икки мамлакат олий таълим муассасалари орасида илмий-гуманитар ҳамкорликнинг ривожланишига ҳисса қўшишини қайд этдилар.


Аудиториянинг ташкил этилиши доирасида университетга Озарбайжон адабиёти, тарихи ва маданиятининг бой меросини акс эттирувчи китоблар, фото материаллар ва турли тақдимот воситалари совға қилинди.

Зебо НАМОЗОВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: