Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, балки ақлий ва ҳиссий чарчашни ҳам ўз ичига олади. Бу эса умумий самарадорлик ва ҳаёт сифатини пасайтиради.
Танангизни тўғри энергия ва зарурий озиқ моддалар билан таъминлаш орқали чарчоқни енгиб ўтиш мумкин. Табиий ва витаминларга бой озиқ-овқатлар истеъмоли кун давомида тетик ва фаол бўлишга ёрдам беради. Шу сабабли, рационингизни қайта кўриб чиқиш ва соғлом овқатланишга эътибор бериш чарчоқни камайтиришнинг муҳим қадамларидан биридир.

Чарчоқни енгиб, тетиклашишга ёрдам берувчи маҳсулотлар асосан энергия даражасини кўтарувчи ва танага зарурий витаминлар ва минераллар билан таъминловчи озиқ-овқатлардир. Қуйида бундай маҳсулотларнинг айримлари, уларнинг фойдалари, таркибидаги витаминлар ва қачон истеъмол қилиш кераклиги ҳақидаги маълумотлар билан танишасиз:


Банан: тез энергия беради, чунки у табиий шакар ва калийга бой бўлиб, нонуштада ёки кундузи бир-икки дона ейиш тавсия этилади.
Витаминлар: Витамин B6, C витамини, калий.


Ёнғоқ ва уруғлар: улар оқсил, соғлом ёғлар билан таъминлайди, бу эса энергия даражасини барқарор ушлаб туради. Кун давомида 30-40 грамм ёнғоқ ёки уруғ истеъмол қилиш мумкин.
Витаминлар: E витамини, B витаминлари, магний, омега-3 ёғ кислоталари.


Сули (овсянка): у углеводларга бой бўлиб, энергия учун керакли ёқилғини таъминлайди ва узоқ вақт давомида тўқлик ҳиссини беради. Нонушта учун сули пюреси истеъмол қилиш тавсия этилади.
Витаминлар: B витаминлари, магний, темир.


Қора шоколад: антиоксидантларга бой ва кофеин таркибига эга. Бу эса тетиклантиради. Кичик бўлакларини тушдан кейин истеъмол қилиш мумкин, лекин 30 граммдан ошмаслиги лозим.
Витаминлар: E витамини, магний, флавоноидлар.


Исмалоқ: темирга бой, бу эса қон айланишини яхшилайди ва чарчоқни камайтиради. Тушликда исмалоқ қўшиш тавсия этилади.
Витаминлар: А витамини, C витамини, темир, фолат.


Яшил чой: кофеин ва Л-теанин моддаси билан тетиклантиради ва онгни хотиржам қилади. Кун давомида икки-уч пиёла ичиш мумкин, лекин уйқу вақтига яқин ичишдан сақланиш лозим.
Витаминлар: Антиоксидантлар, полифеноллар.

Цитрус мевалар: Улар (апелсин, лимон, грейпфрут) C витамини ва табиий шакар билан таъминлайди, бу эса иммунитетни оширади ва энергия даражасини кўтаради. Нонушта ёки кун давомида бир-икки дона мева истеъмол қилиш мумкин.
Витаминлар: C витамини, фолат.

Яна ўқинг:  БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ


Авокадо: соғлом ёғлар ва Б витаминлари билан энергия даражасини кўтаради ва мия­да қон айланишини яхшилайди. Нонушта ёки тушликда яримта авокадо истеъмол қилиш тавсия этилади.
Витаминлар: Э витамини, Б витаминлари, К витамини, фолат.


Табиий йогурт: пробиётиклар билан ошқозон-ичак тракти саломатлигини яхшилайди ва оқсил билан энергия таъминлайди. Нонушта ёки кун давомида бир пиёла истеъмол қилиш мумкин.
Витаминлар: Б витаминлари, кальций.

Қизил балиқ: омега-3 ёғ кислоталари билан мияни ва юракни қўллаб-қувватлайди, бу эса умумий энергия ва кайфиятни яхшилайди. Ҳафтада икки-уч марта тушлик ёки кечки овқат учун истеъмол қилиш тавсия этилади.
Витаминлар: Д витамини, Б витаминлари, омега-3 ёғ кислоталари.

Чарчоқни енгиб, тетиклашга ёрдам берувчи маҳсулотларни рационингизга қўшиш орқали энергия даражангизни ошириш ва кун давомида фаол бўлишингиз мумкин. Ҳар хил турдаги витамин ва минералларга бой бўлган бу озиқ-овқатлар соғлиғингизни яхшилашга ва умумий фаровонлигингизни оширишга ёрдам беради. Озиқ-овқатларни мувозанатли ва тўғри вақтда тановул қилишга эътибор бериш муҳимдир.

Севинч ТУРОПЖОНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: