Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири яратишни ривожлантириш» дастури бўйича Япония халқаро агентлиги (JICA) томонидан молиялаштирилган янги лойиҳа иш бошлаган эди.

Шу асосида Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «FUTURE FАRMERS» фермер хўжалигида бир ярим гектарга яқин иссиқхонада синов тариқасида Қозоғистондан  келтирилган Россиянинг малина кўчатлари экилди.

Мазкур малинадан 10-12 йилгача бошқа ерга кўчирмасдан ҳосил олиш мумкин. Малина баҳор ва куз ойларида экилади. У организм учун энг фойдали В¹, В², В⁶, В⁹, В¹², С,Д, РР, Р, К витаминларига бой бўлиб, иштаҳани очувчи, шамоллаш ва тозаловчи дармон сифатида қизил рангдаги хўшхўр, севиб истеъмол қилинадиган резавор маҳсулотдир.

2023 йил август ойида  «FUTURE FARMERS» фермер хўжалигида экилган мазкур янги нав малиналар иккинчи йилдаёқ ўз мевасини берди. Ҳозиргача 7 тонна малина етиштирилиб, маҳаллий бозор ва озиқ-овқат тармоқларига етказилди.

– Изланишлар олиб бораётганимизга 5 йил бўлди. Қозоғистондан олиб келиб экилган Россия навлари парваришланиб, агротехника асосида ишлов берилди. Ўн нафар ишчи ўрни яратилди. Натижа жуда яхши, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Тўрабек Юлчиев. – Ҳосилдорлик жайдари малинамизга қараганда анча мўл ва шу билан бирга ширин. Экилган битта илдиз йил охирида бештагача илдизланади ва кўпайтирилади. Янги нав баҳордан декабргача етти ой узлуксиз мева беряпти. Жамоамиз билан йил охиригача терилган малинани ўн тоннага етказишни кўзга тутганмиз. Қувонарлиси, юқори сифатли малиналаримиз супермаркетлар, озиқ-овқат тармоқларида савдобоп ва хўшхўрлиги билан харидорларни хушнуд этмоқда.

Семинарда малина етиштириш ва лойиҳанинг моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Марям АҲМЕДОВА,

журналист

Яна ўқинг:  Умуминсонийлик – бош мезон

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: