Кўп терлашдан холи бўлай десангиз…

Маълумотларга қараганда сайёрамизнинг 90 фоиз аҳолиси гипергидроздан азият чекади. Аслида инсоннинг терлаш жараёни, соғломликдан, организмнинг барча ҳужайралари тўлиқ ишлаётганидан далолат беради. Лекин темир моддасининг меъёрдан ошиши, меъёрдан кўп терлаш ва ҳидланиш, организмнинг ички ва терининг ташқи касалликларидан дарак беради. Бизда, яъни ўзбекларда, эндокринолог ҳузурига бундай муаммо билан бориш кўпинча уят саналади. Ҳеч бўлмаганда, шу шифокорда мен хақимда ножўя ҳидли одам экан деган фикр туюлмасин, дея бормай қўя қолинади, касалликни ўз билганича дездорант ёки бошқа кимёвий моддалар асосида ҳал қилишга уринилади. Муаммони бу усулда ечиш ўта хавфлилиги билан бирга, бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқариш эҳтимоли мавжудлигини ҳатто ўйлаб ҳам кўрилмайди. Шу масала юзасидан эндокринолог маслаҳатларига қулоқ тутишга қарор қилдик.

Кунлар исиши билан ёнингизда турган одамнинг рангли кўйлаклар кийганда қўлтиқ тагида терлашнинг асоратлари ёки бўлмаса оёқ ҳидланишини сезиш жуда ноқулай, агар бу ҳолат ўзингизда юз берса, ундан-да ҳижолатли ҳолат. Кўпчилик кундалик гигиенага амал қилишни масаланинг ечими, дея қарайди. Тўғри, гигиенага сўзсиз амал қилмоқ лозим, лекин бу муаммо ечими эмас. Терлаш ва унинг ҳиди билан курашишдан аввал, у билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва тиббий кўрикдан ўтиш лозим. Асл муаммо сабаби топилгандан сўнг эса касалликни ҳатто уй шароитида ҳам даволаш мумкин. Келинг, касалликнинг келиб чиқиш сабаблирига тўхталамиз.
Тиббиёт терланиш ва унинг ҳидланиш сабабларини икки турга бўлади, уларнинг ҳар иккиси ҳам пайдо бўлишининг маълум сабаблари асосида, инсон организмида шакл­ланиб боради. Агар сизда, жисмоний харакат, машқ ёки қандайдир босим (ҳаёжон, қўрқув)дан кучли терланиш ҳосил бўлса, бу гипергид­роз эмас, аксинча, организмнинг бу харакатларга нисбатан нормал реакцияси саналади. Лекин терланиш бутун бадан бўйлаб эмас, қўлтиқостида,оёқ ёки юзда, об ҳаво ва инсон ҳароратининг нормал ҳароратида пайдо бўлса, унда бу организмда моддалар алмашунувида рўй бераётган хатоликдан далолат беради ва гипегидроз касаллиги дея аталади.

Ҳаддан зиёд терланишнинг икки тури мавжуд – бирламчи гипергидроз (муайян мавжуд), иккинчи тури (умумий). Биринчи тур касаллик тиббий нуқтаи назардан мавжуд ҳолат саналса, иккинчи тур касаллик, бошқа бирон бирхасталик ёки дорилар натижасида келиб чиққан саналади. Биринчи гипергидроз турида терланиш баданнинг муайян ҳудудида, қўлтиқ остида, баданнинг пастки қисмида, юзда ёки оёқда сезилса, иккинчи тур гипергидрозда эса кўп холда бутун бадан терлайди ва қўланса ҳид таратади.


Баъзи ҳолларда терлаш ички касалликларнинг жиддий симптомидан ҳам далолат бериши мумкин. Масалан, сиз тунда қўлтиқ терланишининг кучли ҳидини сезсангиз, шифокорлар СИЛга қарши таҳлил қилдиришингизни масалаҳат беришади.

Яна ўқинг:  Кичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Сабаблари


Ҳомиладорлик ва эмизиш:
Ҳомиладор аёлларда гормонал ҳолатларнинг ўзгариши темир моддасининг меъёрдан ортиқ ишлаб чиқилишига сабаб бўлади. Табиийки, баданда меъёрдан ортиқ темир моддасининг мавжудлиги ўткир ҳидни ҳам келтириб чиқаради. Бундай ҳолатда аёллар эндокринолог маслаҳатини олишлари шарт.

Ёш қизчалар ва ўспирин ёшидаги қизлар:
5-8 ёш оралиғидаги қизларда жинсий ўзгаришларнинг пайдо бўлиши, ўспирин ёшидаги қизларда (10-15 ёш) тўлиқ ўтиш даврида гормонал ҳолатларнинг тез ўзгариши кузатилади. Бу ҳолат аксарият шу даврдаги қизларда қаттиқ терланиш ва ҳидланиш жараёнини юзага келтиради. Диабет билан хасталанган барча турдаги беморларда шу каби ҳолатларни кузатиш мумкин. Уларда терлаш бутун бадан бўйлаб ёки баданнинг баъзи қисмларида содир бўлади. Организмнинг кучсизлиги, иммунитетни пасайтириб, ҳаракатга нисбатан жавоб реакциясини терга алмаштиради ва ўткир ҳид ҳосил қилади.
Шу сабабли ота-оналар бундай ҳолатда тезда шифокор ҳузурига боришлари ва қуйидаги барча турдаги таҳлиллардан ўтиши мақсадга мувофиқ бўлади:
– эндокрин тизимлар касалланиши;
– қанд диабети;
– алкоголлик;
– семизлилик;
– онкологик ҳолатлар.
Баъзи руҳиятга таъсир қилувчи дорилар ва қон босимини туширувчи тиббий воситалар таркиби ҳам терланишни келтириб чиқариши мумкин, чунки дори қабул қилиш қон таркибини ўзгартириб юборади ва организм ҳолатга нисбатан, табиий жавоб қайтаради.

Терлаш ва унинг ҳидини кетказиш


Дорихоналардан харид қилиш мумкин бўлган, қўлтиқ ости терланишининг олдини олувчи махсус воситалар ва мойлар мавжуд бўлиб, ишлатиш жараёнида йўриқнома билан танишиб чиқилиши талаб қилинади.

Қўлтиқ ости учун махсус қопламалар:
Махсус қопламалар кийимга ёки терининг бир тамонига тақилади, қопламанинг бошқа қисми эса терини қуритиб боради. Улар жуда ингичка бўлиб, кийим остидан биланмайди ва из қолдирмайди. Аёллар ҳам эркаклар ҳам бу қопламалардан фойдаланса бўлаверади.

Радикал услуб:
Ҳозирда махсус укол BOTKS орқали қўлтиқ ости тери темир моддаларини активлашиш жараёнини босимга олиш мода тусига кирган. Бу ҳолат бир томондан терлаш ва ҳидланишдан узоқ муддатга узоқлаштирса, иккинчи тамондан инсон организми учун жуда катта хавф туғдиради. Терланиш,теридаги темир моддаси, терининг ҳароратини белгилаб туради, агар уларнинг меъёрий функцияси камайтирилса ёки босим қилинса, бу юракка таъсир қилиши мумкин. Ёки бўлмаса, жинсий аъзоларнинг ҳидланишига олиб келади.
Ионофорез – бу услубда, беморнинг устки тери қисмига енгил электро токли таъсир ўтказилади. Бу ҳолат бир ҳафтага таъсир қилади ва қайта қайта бажариш тери қатлами учун хавф туғдиради.

Жарроҳлик орқали муаммони ҳал қилиш:
Бу жуда қиммат усул. Терланишга сабаб бўлгувчи тери нервлари жарроҳлик йўли билан олиб ташланади. Лекин бунда асаб тизимларида ва нафас йўлларида муаммо туғилиш хавфи мавжуд.

Терланишни халқ табобати орқали даволаш усуллари:
Аччиқ тош – аччиқ тош кукуни терланиш ва унинг ҳидини олиш учун қулай восита саналади. Аввалдан греклар ва яхудийлар бу усулдан жуда кенг фойдаланишган. Дорихоналардан аччиқ тош кукунини бемалол харид қилишингиз мумкин. Фойдаланиш усули эса жуда оддий. Аччиқ тош кукуни кечқурун ётишдан аввал, қўлтиқ ости ювиб бўлингандан сўнг сурилади ва эрталаб ювиб ташланади. Агар сизда аччиқ тош кукунини ун каби майдалаш имкони бўлса, шу ҳолда кўчага чиқишдан аввал суртишингиз ва кун мобайнида тердан холи бўлишингиз мумкин.
Тиббий спирт – умуман спирт, ҳар хил зараркунандаларни ўлдиришда қулай восита. Пахта орқали тиббий спирт билан оёқ ёки қўлтиқ ости ҳидланиш қисмини артасиз, жараённинг доимийлиги касалликни енгишга ёрдам беради.
Олма уксуси – икки чой қошиқ олма уксусига уч қошиқ совуқ сув аралаштирасиз ва терингизнинг муаммоли қисмига суртасиз. Бу аралашмадан соч тўкилишини олдини олишда ҳам фойдаланиш мумкин.

Истеъмол содаси ва мойчечак – 1 литр мойчечак қайнатмасига икки ош қошиқда сода солиниб аралаштирилади. Бу қоришма ҳар икки соатда терининг муммоли жойига суртилади. Оёқ учун эса ванна қабул қилинади.


Эман дарахти илдизи. 1 литр сувга 50 г. эман илдизи солиниб, ярим соат қайнатилади. Тайёр қоришма қўлтиққа суртилади. Оёқ учун эса ванна қабул қилинади. Даволаниш натижаси эса бир ойда ўз таъсирини кўрсатади.
Лимон суви – бразилиялик аёллар, лимон суви орқали терланиш ва ҳидланишдан сақланадилар, фақат бир жиҳати ноқулайлик туғдиради, терига кийим иплари ёпишиб қолиши ғашингизга тегади.
Ош тузи ва истеъмол содаси қоришмаси – бу ҳам терланиш ва ҳидланишнинг олдини олади, аммо меъёрдан ортиқ суртиш тери аллергиясини келтириб чиқариш эҳтимоли мавжуд.

Яна ўқинг:  “СЕЛЬФИМАНИЯ”ГА ҚАРШИ ДОРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ

Махсус диеталар, эндокринолог тавсияси:
Йодга бой маҳсулотлардан тийилиш. Жигар, мол гўшти, курка ва пиёзли маҳсулотларни кам истеъмол қилиш. Қулупнай, узум ва бодом мевалари терланишни оширади, шу сабабли мутахассислар бундай меваларни кўп истеъмол қилишни маслаҳат бермайдилар. Кўпроқ сув ичиш ҳид токсонларини йўқотишда ёрдам беради. B витаминига бой маҳсулотларни кўпроқ ейиш (айниқса қишда), кўкатлар, балиқ ва сут маҳсулотлари ҳам бунга мисол бўла олади. Витамин C, B12 ва B6 минералларига бой маҳсулотларни ҳам канда қилмаслик лозим. Овқатдан олдин қора қаҳва ўрнига иссиқ ялпизлик чой ичиш жуда фойдали. Кофеини мавжуд ичимликлардан иложи борича воз кечиш керак.

Абдусаттор ҲАКИМОВ,

шифокор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: