Бўй ўсмаслик нимага боғлиқ?

Соғлом боланинг ўсиб-улғайиши организм­нинг ирсий жиҳатларига боғлиқ бўлиши билан бирга, ташқи муҳит омилларининг ўзаро таъсири жараёнида амалга ошади. Генотип белгилайдиган ўсиш ва ривожланиш жараёнининг тезлиги ва чегараларини ростлаб туришда организмнинг ички секреция безлари ишлаб чиқадиган махсус кимёвий бирикмалар – гормонлар муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ота-она бўйининг узунлигини қўшиб, натижа иккига бўлинса, боланинг охирида етишадиган ўртача бўйи узунлиги келиб чиқади. Бўлинмага беш сантиметрни қўшилса ўғил боланинг, 5 сантиметр айриб ташланса қиз боланинг катта бўлгандаги сўнгги бўй узунлиги аниқланади. Агар ота-онанинг бўйи деярли бир хил бўлса, яъни бўйлардаги фарқ оз бўлса, боланинг охирги тахминий бўйи узунлиги ҳақиқатга яқин бўлади.


Болаларнинг пакана бўлиб қолишига овқатдаги оқсиллар, витаминлар, минерал моддалар етишмаслиги, ички секреция безлари касалликлари (гипофизар паканалик, қандли диабет, қалқонсимон без фаолиятининг сусайиши, фақат ўсиш гармонининг етишмаслиги), хромосомалар ва генетик омилли касалликлар (Даун касаллиги, Шершевис­кий-Тернер синдроми) сурункали ва оғир кечувчи касалликлар(марказий нерв системаси касалликлари, туғма ва ортирилган юрак иллатлари, нафас аъзолари, буйрак касалликлари) сабаб бўлади.


Эмбриофетопатия – боланинг она қорнида юқумли касалликларга чалиниши (қизилча, ситомегалия, заҳарланиши, тўқималарда кислород камайиши) ҳам бу хасталикни келтириб чиқаради. Руҳий омиллар туфайли, бола ривожланишдан орқада қолиши мумкин.

Баъзан одамларда гипоталомо – гипофизар паканалик (гипофиз безининг олдинги бўлагида ишлаб чиқариладиган ўсиш гормонининг етишмаслиги) туфайли шифокорга мурожаат қилишади. Асосан ўғил болалар бўйининг 130 см.дан, қиз болалар бўйининг 120 см.дан паст бўлиши ҳам паканаликдир. Гипофизар пакана болалар, одатда, туғилганида бўйи ва вазни жиҳатидан соғлом болалардан фарқ қилмайди. Жисмоний орқада қолиш бола 2-3 ёшга кирганида сезила бошлайди. Боланинг бўйи ўсмаётгани билиниб қолса, уни тезда шифокорга олиб бориш керак, чунки унда ўсиш гормони нормада ёки нормадан камлигини аниқлаш лозим.
Гипофизар паканаликда боланинг танаси ва қўл оёқлари мутаносиб равишда кичрайиб, мускуллари заиф ривож­ланади. Скелетнинг суякланиши ва шаклланиши кечикиши, тишларнинг ривожланиши ва алмашишининг бузилиши бу касаллик учун хосдир. Бемор болаларда «суяк ёши» туғилган йилдан анча ортда қолади. Гипофизар паканаликда бошқа ички секреция безлари(қалқонсимон без, жинсий безлар, буйрак усти безлари) фаолияти пасайган бўлади.
Ўғил болалар кўпинча жисмоний ва жинсий жиҳатдан етилишда орқада қоладилар. Бу ирсий табиатга эга бўлиши ҳам мумкин. Бундай болаларнинг вазни ва бўйида нуқсон бўлмайди.


Бугунги тиббиётда паканаликнинг давоси бор. Бунинг учун ўсиш даврини ўтказиб юбормасдан мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Балоғатга етишнинг кечикиши 15-16 ёшдан бошланади, бўйнинг чўзилиши уч-тўрт йилга кечикади. Шунинг учун бундай болалар 12-15 ёшларда унчалик ўсмайдилар. Бироқ балоғатга етиш бошланиши билан ўсиш тенглашиб, тенгқурларига етиб оладилар.

Л.ШАРОФИДДИНОВА,

Яна ўқинг:  CАРАТОННИНГ КОМПЛЕКС ДАВОЛАШ УСУЛИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

эндокринолог шифокор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: