CЕМИНАР -ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 39-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Умумий ўрта таълим муассасаларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусидаги амалий семинар-тренинг қизиқарли ва мазмунга бой бўлди.

Шайхонтоҳур туманидаги мавжуд мактабларнинг барча ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ҳамда маънавиятчилари иштирок этган амалий семинар-тренингни ўтказишдан мақсад жамоалар ўртасида дўстона  муносабатларни ўрнатиш, фикр алмашинуви, мавзу юзасидан савол-жавоблар қилиш, бундан ташқари, ижодий иқтидорга эга бўлган ўқувчиларни саралаб олиш, уларга маънавий, руҳий  томондан  мотивация бериш, китобга, ижодга нисбатан тафаккурларини кенгайтириш ва қизиқишларини оширишда ҳамфикр бўлишдир.

Семинар-тренингда мактабларда ижодий қизиқиши бўлган ўқувчилар орасида ижодий муҳит яратиш, ижодий маданиятни шакллантириш масалалари олға сурилди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда таклиф, фикр-мулоҳаза ва услубий йўналишларни эътироф этувчи фикрларни ёзиб изоҳлаб беришди.

Психолог савол-жавоблар олиб борган бўлса, мавзу юзасидан фикр-мулоҳаза ва қўшимча таклифларни билдирган ёзувчи, шоир ва олимлар ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб бердилар.

Тадбир ниҳоясида иштирокчиларига сертификатлар, фаолияти аъло деб топилган тарғиботчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Маданият ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар даврага янада мазмун бағишлади.

Марям АҲМЕДОВА,

10-сонли умумтаълим мактаби

Ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси

Яна ўқинг:  Опа-сингил шахматчилар ғолиб

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: