ПСКЕНТДА АВТОМОБИЛЛАР ПОЙГАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йил 12 сентябрда Пскентдаги «Жанубий» трассасада автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда автомобиль спортини тарғиб қилиш ва ютуқларга эришишни мақсад қилган тадбирда республикамизнинг турли вилоятларидан келган клубларнинг 40 дан ортиқ махсус тайёрланган автомобиллари иштирок этди.

Пойгачилар учта тоифада беллашди:
— миллий (маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар);
— С1600 класси (двигатели 1600 см³ гача бўлган хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар);
— С2000 класси (двигатели 2000 см³ гача бўлган хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар).

Барча турларда 15 та доирадан иборат учта пойга натижаларига кўра, якка тартибдаги чемпионатда учта ғолиб аниқланиб, энг яхши жамоалар эълон қилинди.

Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Фуқароларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган муҳим ҳужжат қабул қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: