Юз териси учун фойдали 12 маҳсулот таомномада бўлиши шарт!

Одатда, юз териси парвариши учун қимматбаҳо кремлару зардоблар тавсия этилади. Бироқ бу ишни жуда арзонга ҳам бажариш мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Ҳамма гап овқатланиш рационини тўғри ташкил этишда. Кундалик таомномада севиб истеъмол қилинадиган маҳсулотларнинг фойдаси ҳам зарари ҳам юз терисида акс этади. Шундай экан, улар тўғри танланиши шарт.

Қичитқи ўт


Бу ўсимлик терини кучли таъсирлантириши рост. Аммо чой ёки суюқ таомларга зиравор сифатида ишлатилганида юз териси учун фойда қилади. Қичитқи ўт таркибида яллиғланишга қарши бирикмалар бўлиб, у юз терисини тинчлантириб, ҳусн­бузарлар билан курашишда ёрдам беради.

Сули


Нонуштага сутда тайёрланган сули бўтқаси истеъмол қилинса, юз терисининг ранги яхшиланади. Тери тонуси ортиши ҳам бор гап. Сулидан тайёрланган ниқоблар эса терини оқартириш хусусиятига эга.

Резавор мевалар


Қорағат, шотут каби тўқ рангли резавор мевалар тери катакларини тозалайди. Бундан ташқари, улар таркибидаги озуқавий толалар енгил тамадди учун айни муддао бўлиб, қоринни тўқ тутади.

Ялпиз


Кундалик ҳаётда фақат памил чой ичишга одатланган бўлсангиз, ора-чора кўк чой ичиб туринг. Айниқса, ялпиз қўшилгани юз териси учун фойдали саналади. Биласиз, ялпиз тинчлантирувчи, яллиғланишга қарши хусусиятлари билан машҳур. Шунингдек, ялпизли чой ҳазм фаолиятини яхшилайди, иммунитетни мус­таҳкамлайди. Асосийси, юз териси рангини оқартиради.

Ёнғоқ


Минерал моддалар, цинк, селен етишмовчилиги юз терисида ҳуснбузар пайдо бўлишига олиб келади. Бундай бўлмаслиги учун вақти – вақти билан ёнғоқ истеъмол қилиб туриш керак. Айниқса, думалоқ ёнғоқ, қуритилган қовоқ уруғи организм ва тери ҳолати учун фойдали.

Помидор


Қизил полиз экини таркибида С витамини мўл бўлиб, у коллаген ишлаб чиқарилишида иштирок этади. Шунингдек, ликопин қизил пигменти организмдаги муҳим алмашинув жараёнларида ҳам иштирок этади.
Унутманг! Агар сизда озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия бўлса, помидор билан дўстлашманг. Сабаби, ушбу маҳсулот юз териси ва оғиз бўшлиғида турли хил аллергик реакцияларни пайдо қилиши мумкин.

Қизғиш узум


Аниқроғи унинг данагида кўп миқдорда антиоксидантлар ва кимёвий бирикмалар бор. Улар тери яллиғланиши касалликлари билан курашади. Агар сизни ҳуснбузар тошиши, юз терисининг ноодатий қизариб қолиши, ачишиши, ҳаддан ташқари қуруқлашиши безовта қилса, таомномага қизғиш узумни қўшинг. Яна бир гап, бу узум нави ангитистамин хусусиятига ҳам эга бўлиб, аллергик тошмаларнинг олдини олади.

Қизил лавлаги

Яна ўқинг:  Фарзанд кўриш орзуси


Юз териси тозалигига эътиборли бўлсангиз, қизил лавлаги қўшилган салат ва егуликлар ёки унинг шарбатини истеъмол қилинг. А ва Е витаминлари, калий, магний, натрийга бой бўлган қизил лавлаги юз териси катакларини аъло даражада тозалайди.
Шунингдек, у ичаклар фаолиятини яхшилаши билан ҳам фойдали. Биласиз, ичакларда муаммо бўлмаса, юз териси тиниқлигини йўқотмайди.
Қизил лавлаги қонда холестерин миқдорини камайтиради. Англаганингиздек, у нафақат гўзаллик, балки саломатлик учун ҳам фойдалидир.

Дуккакли ўсимликлар


Соғлигимда муаммолар бўлмасин десангиз оқсил миқдорига эътибор беринг. У, айниқса, дуккакли ўсимликларда кўп бўлади. Қизил ловия, эсмиқ дони, нўхот, гречиҳа – ушбу маҳсулотлар организмни оқсилга тўйинтиради. Бундан ташқари, дуккаклилар витамин ва микроэлементларга бой бўлиб, ичакларни тиқинлардан тозалашда асқотади.

Саримсоқпиёз


Бу сабзавот таркибида аллицин номли модда бўлиб, у организмга тушгач, иммунитетни мустаҳкамлайди. Асосий вазифаси эса яллиғланиш жараёнлари, хусусан, тери муаммолари билан курашишдир. Бундан ташқари, саримсоқпиёз кучли антиоксидант ҳисобланади. Метаболизмни тезлаштиришни истаганлар саримсоқпиёз қўшилган салат ва егуликларни канда қилмасликлари лозим.
Унутманг! Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси, шунингдек, оғиз бўшлиғи касалликларида саримсоқпиёз тавсия этилмайди.

Творог


Оқсил ва кальцийга бой бўлган маҳсулот юз терисини оқартиришда тенгсиз ҳисобланади. Нонуштага 100 граммдан творог истеъмол қилишга одатлансангиз, юз терингиз сиздан миннатдор бўлади.

Дилрабо МУРОТАЛИЕВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: