Конституция – бахтимиз пойдевори

В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида “Конституция – бахтимиз пойдевори” кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Адлия вазирликлари, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур тадбир ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, Бош Қомусимизнинг мазмун-моҳиятини пухта ўргатиш, унинг инсонпарварлик, демократик ва адолатпарварлик тамойилларини кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

Бу йилги танлов тўрт босқич ва икки йўналишда ташкил этилиб, унинг қуйи босқичларида тўрт миллион нафарга яқин ўқувчилар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этишди. Жумладан, 1,5 миллион нафар 2-4-синф ўқувчиси томонидан “Ўзбекистон жонажон Ватаним” мавзусида диктант, 1,4 миллион нафар 5-7-синф ўқувчиси томонидан “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида ижодий баён ва бир миллион нафар 8-9-синф ўқувчиси томонидан “Ўзбекистон келажаги баркамол авлод қўлида” мавзусида иншолар ёзилди.

Иншо йўналишида биринчи ўринни Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Шоҳруҳ Рўзибоев қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринга Хоразм вилояти Хонқа туманидаги 49-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Хурматой Рўзибоева муносиб деб топилди. Учинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани 33-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Хурлима Жумабоевага насиб этди.

Тасвирий санъат йўналишида Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 34-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Жонибек Камолов, иккинчи ва учинчи ўринларга эса Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 5-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Жавоҳир Зубайдуллаев ҳамда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 302-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Лайло Орипова сазовор бўлди.

Яна ўқинг:  Arnasoy

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: