“Ақлвой” ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда жорий йилнинг 22 мартидан болалар учун мўлжалланган таълим ва кўнгилочар телеканал фаолият бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

– Мазкур каналнинг асосий шиори: “Бу сенинг вақтинг!”. Яъни кашфиётлар вақти, мўъжизалар вақти, янги нарсаларни ўрганиш вақти. Канал Россия, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой каби ўнлаб мамлакатларда таниқли жаҳон студиялари томонидан яратилган энг яхши анимацион сериаллар ва дастурларни намойиш этиб боради. Барча ижодий маҳсулотлар лицензияланган ва расмий равишда сотиб олинади. Айни пайтда Soniy, Disney, Universal каби йирик кинокомпаниялар билан анимация тўпламини харид қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, – деди телеканал ижрочи директори Вела Фидель.

Мактабгача таълим вазирлиги кўмаги билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил август ойида қабул қилинган «Ихтисослашган болалар кўнгилочар – маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган телеканалнинг асосий аудиторияси 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалардир. Канал соат 07:00 дан 22:00 гача фаолият юритиб, келгусида онлайн трансляция ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.

– Сўнгги йилларда юртимизда болалар аудиторияси доимий равишда ўсиб бормоқда. Айни пайтда 10 ёшгача бўлган болалар сони 7,5 миллион нафардан зиёд. Шу боис ўзбек тилидаги юқори сифатли тарбиявий ва кўнгилочар болалар телевизион контенти замон талабига айланмоқда. Канал тармоғида вазирликнинг сўнгги методик ишланмаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган “Биласанми?”, “Қувноқвой”, “Билимдон”, “Эли ва Боб” каби дастурлар ҳам мавжуд, – деди вазирлик ҳузуридаги Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази директори Оятилло Раҳматиллаев.

Матбуот анжуманида болажонлар томонидан телеканал мадҳияси ижро қилинди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Сайёр қабул ташкил этилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: