«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Асака тумани «Эргашобод» МФЙда яшовчи 105 нафар кам таъминланган, якка ёлғиз отахон ва онахонларни, аёллар ҳамда болаларни манзилли тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори-дармонлар, гигиеник воситалар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Навоий вилояти ҳудудий филиали ходимлари Кармана туманидаги Боғишамол, Камолот, Дўстлик, Нарпай маҳаллаларида яшовчи ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар аъзолари ва ҳомиладор аёллардан 419 нафарини тиббий кўрикдан ўтказишди. 133 нафар фуқарога бепул дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Самарқанд вилояти ҳудудий филиали ходимлари Самарқанд туманидаги Андижоний маҳалласида яшовчи оилалар вакилларидан 130 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказишди.


***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Жиззах вилояти ҳудудий филиали ходимлари Жиззах шаҳридаги Оққўрғон, Зафаробод туманидаги Эркин, Шароф Рашидов туманидаги Қораянтоқ, Бобур маҳаллаларидан 423 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказди. 300 нафар эҳтиёжманд, кўп болали, ногирони бор аҳоли вакилларига хайрия ёрдамлари кўрсатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Фарғона вилояти ҳудудий филиали врач мутахассислари Фарғона тумани «Аввал» МФЙда бўлиб, ҳудудда яшовчи кам таминланган, эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, тиббий кўрик ташкил этишди. Дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали ходимлари Н-ҳарбий қисмларнинг Денов, Музробод туманлари ва Термиз шаҳар бўлимларида ҳарбий хизматчилар оила аъзоларидан 356 нафарини тиббий кўрикдан ўтказишди. 198 нафарига дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Хоразм вилояти ҳудудий филиали ходимлари Урганч тумани Чандир, Қиёт, Қайчили, Бақай маҳаллаларида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалардан 107 нафар кишига тиббий кўрик ташкил этди. Фуқароларга дори-дармонлар тарқатилди. 32 нафар фуқаро УТТ, 8 нафар фуқаро ЭКГ текширувидан ўтказилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали ходимлари Қибрай тумани «Гулистон» ҚВПда Гулистон ва Парвоз маҳалларида яшовчи 114 нафар кишига дори-дармонлар тарқатишди. УТТ текшируви ташкил этилди.

Яна ўқинг:  Педагогик маҳорат ва тажриба – таълимда муҳим омил

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: