Кулгу-шифо (2013-47)
Икки дўст поездга шошяпти:
– Поезд жўнашига қанча вақт қолди?
– Ўн дақиқа…
– Мени соатимда эса беш дақиқа.
– Унда сен тезроқ югур бўлмаса поездга кеч қоласан.
* * *
– Касалингиз қанақа эканлигини аниқлаш қийин бўляпти. Балки бу ичкилик туфайлидир?..
– Яхши доктор, унда мен кейинроқ, яъни сиз ҳушёр бўлган вақтингизда келаман…
* * *
Шифокор беморга деди:
– Хонангизни ароқ ҳиди тутиб кетибди-ку…
– Ҳа, уни оғриётган тишимга босгандим.
– Тишингиз анчадан бери оғрийдими?
– Болалигимдан.