Шифобахш неъматлар

ЗАЙТУН

Табиатнинг ўзи табиб, деган гап бор халқимизда. Дар­ҳа­қиқат, юртимизнинг иқлим шароитида кўп­лаб гиёҳлар ўсади. Афсуски, биз уларнинг шифобахш хусусиятларини кўпам билавермаймиз. Хусусан, зайтун ёғи ва сунбул ўсимлиги ҳам мамлакатимиз табиатининг танга қувват берувчи шифобахш хазиналаридан ҳисобланади. Биргина зайтун ёғининг инсон саломатлиги йўлида фойдаланса арзирли бир қанча хусусиятлари бор. У танни қувватлантиради, ҳаракат енгиллигини оширади, ҳароратни туширишда асқотади.

Эскирган зайтун ёғининг суртмаси кўзнинг равшанлашишини таъминласа, унинг елими кўзга тушган парда, (оқ) ва мугуз қатламининг дағалланишига қарши ишлатилади. Япроғининг шираси кўз ғўлагининг ирғиб  чиқишига, кўзнинг  мугуз  пардаси яраларига ва кўзга тушадиган  назлаларга қарши яхши воситадир.

Зайтун – зайтундошлар  оиласига  мансуб, доимий яшил дарахт, бўйи 3-7-метрга етади. Барглари майда ва учли.  Гуллари  оқиш, рўваксимон тўпгулга  йиғилган. Меваси данакли бўлиб, унда 56 фоизгача мой,  гликозид, оқсил ва витаминлар бор.

Зайтун ўсимлиги Озарбайжон, Туркманистон, Грузия Республикалари, Жанубий Қрим, Краснадор ўлкасида ўстирилади.

Ҳозирги кунда бу ўсимлик Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Шеробод туманларида лалмикор ерларда етиштирилмоқда. Ундан халқ табобати ва илмий тиббиётда зайтун мойининг аъло навларини ишлаб чиқариш учун фойдаланилмоқда. Чунки унинг мойи истеъмол қилинганда, буйрак ва қовуққа йиғилган тошни бартараф этади.

 

СУНБУЛ

Сунбул ўсимлиги ҳам бир қанча шифобахш хусусиятларга эга. Унинг барча турларидан хафақон касаллигига қарши фойдаланса бўлади. Энг асосийси, нафас олиш муаммоларини бартараф этишда сунбул кони фойдадир. У кўкрак ва ўпкани тозалайди ва уларга моддаларнинг оқишини тўхтатади. Шунингдек, жигар  ва меъда тиқилмаларини очади, унинг аъзоларини қувватлантиради, меъда ачишишини йўқотади. Совуқ сув  билан ичилса, кўнгил айниши босилади. Қолаверса, сунбул пешоб соҳаси муаммоларида ҳам асқотади.

Билмаганлар учун эслатма: сунбул – пиёзгулдошлар оиласига мансуб ўсимлик. Гуллари шингилларга йиғилган, қўнғироқсимон. Гули хушбўй, унинг оддий ва қат-қат тури кўпроқ тарқалган. Гулидан  эфир мойи  олинади.

Сунбулнинг илдизи халқ табобатида энг кўп ишлатилади. Оқ рангдагиси кўпроқ оммалашган.

Келинглар, азиз дўстлар, ўзимидаги бу доривор неъматларни қадрлайлик ва уларни экиб, ўстириб халқ табобатида  қўллайлик.

Исомиддин ЭШИМОВ,

Китоб туманидаги 1-ИДУМИ биология фани ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Аллергия қандай юзага келади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: