Бошоқли ўсимликлар умрни узайтиради

Гарвард университети мутахассислари томонидан овқатланиш билан боғлиқ бўлган ва бевақт ўлим хавфини олдини олиш бўйича 14 та турли хил таҳлиллар ўтказилди. Ҳар бир тадқиқот 6 йилдан 10 йилгача бўлган муддатни ўз ичига олди.

Изланиш давомида 780 минг нафар инсон иштирок этди. Тадқиқот қатнашчилари нон тайёрлашда энг кўп ишлатиладиган дон турлари – сули, гуруч ва арпа билан боғлиқ таҳлиллар ўтказишди. Гуруҳ аъзолари бошоқли маҳсулотларнинг 1 порцияси (1 порция 16 гр қилиб белгиланган)ни доимий равишда истеъмол қилиши, бевақт ўлим хавфини 7 фоизга, юрак билан боғлиқ касалликлар натижасида юзага келадиган ўлим ҳолатини 9 фоизга, хавфли ўсма касалликларини 5 фоизга камайтириши маълум бўлди. Шунингдек, бу маҳсулотларни овқат рационига киритиш артериал босим ва холестерин миқдорини пасайтиради.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: