Энди сувдаги бактерияларнинг 99,9 фоизга тозалаш мумкин

Янчжоу университети ва Хитой Фанлар Академияси тадқиқотчилари, бактериялардан сувни тозалаш учун янги, юқори самарали ва хавфсиз қурилмани  ихтиро қилдилар.

Ултра  нурланиш таъсири остида икки ўлчовли кристалли углерод нитриди бир соат ичида 10 литргача сувни тозалайди ва деярли барча зарарли бактерияларни йўқ қилади. Ушбу турдаги тозалашни фотокаталитик дезинфексия деб аташди.

Ушбу технологиянинг принципи жуда оддий. Сувда фотокатализаторлар сифатида турли материаллар ишлатилиши мумкин. Маълум бир узунликдаги ёруғлик тўлқинларини қабул қилиш жараёнида сувда оксидловчи реакциялар тезлашади ва микроорганизмларни ўлдирадиган реактив кислород молекулалар ҳосил бўлади.

Олимлар фақат қуёш нуридан фойдаланиб, 30 дақиқа ичида углерод нитратининг икки ўлчовли қатлами ёрдамида, ифлосланган сувни самарали тозалаганлар. Натижада, 99,99 фоиз бактериялар йўқ қилинган.  

Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, бундай тозалаш тизимини саноат миқёсида кўпайтириш осон бўлади. Кристалли углерод нитратини синтез қилиш учун катта харажатлар талаб қилинмайди.  Тизимнинг ўзи эса арзон ва осон йиғилади.

 

ЖАББОРЛИ

Яна ўқинг:  Ҳаяжонларга бой ЧЕМПИОНАТ ЯКУНЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: