Хушбўй ялпиз – артритда фойда

Ялпиз доривор ўсимликлар ва зираворлар сирасига киради. Баҳор фасли келиши билан инсон организми кўкларга мойиллигини кўпроқ ҳис этади. Ялпиз ўзининг шифобахшлиги ва хушбўй ҳиди билан кўкатлардан ажралиб туради. Иштаҳани очувчи таомларга ўзгача хуштаъм маза берувчи хушбўй гиёҳ ҳисобланади. Унинг барги ва новдасидан эса турли хил мевадан тайёрланган шарбатларга ҳид ва таъм бериш мақсадида чойларга қўшилади. Ялпиз мойидан лимонад, ликёр, конфет, қандолат, упа элик тайёрлашда кенг фойдаланилади.

Тиббиётда эса сафро ҳайдовчи, жигар ва қанд касалликлари билан оғриган беморларга тавсия этилади. Меъда-ичак тизимини фаоллигини ошириш хусусиятига эга. Унинг таркибида кўплаб эфир мойлари бор. Ялпиздан чой ва дамламалар тайёрлаб, беморларни асабларини тинчлантиришда ва уйқуни меъёрида бўлишини таминлайди.
    Қадимда ялпиз умрни узайтирувчи дори сифатида қўлланилган. Бироқ, ҳозирда ундан фитотерапия, ароматерапия ва фармокологиясида ҳам кенг қўлланилади. Невралгия, артрит, миозитда ялпиздан оғриқ қолдирувчи ҳамда яллиғланишга қарши восита сифатида фойдаланилиб келинмоқда.

Эслатма! Ялпизни меъёридан ортиқ истеъмол қилинса, бод касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

Дилфуза Азимова

Яна ўқинг:  Кайфиятимизни кўтариш учун 10 маслаҳат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: