Камида 5 ёшга ёшартирувчи 7 маҳсулот

Мутахассисларнинг таъкидлашича, биз тановул қилаётган ҳар қандай турдаги маҳсулот, ташқи кўринишимизда бевосита намоён бўлади.

Турли ёш ўзгаришларида овқатланиш жараёни муҳим аҳамият касб эта боради. агарда сиз доимо ёш, гўзал ва соғлом кўринишни истасангиз ўз рационингизга қуйидаги 7 маҳсулотни киритишни унутманг.

  1. Тарвуз

Ушбу машҳур полиз экини таркиби ликопинларга жуда бой. Ликопин – бу антиоксидант ҳисобланиб, у терини ултра бинафша нурларидан ҳимоялайди.

  1. Кўк чой

Кўк чой таркиби ҳам антиоксидантларга бой. У терини эркин радикаллардан ҳимоялаш хусусиятига эга. Унинг таркибидаги антиоксидантлар асосан полифноллардан таркиб топган бўлиб, у терининг асосий оқсили ҳисобланади.

  1. Анор

Мўжизавий меванинг доналари антиоксидантлар билан тўйинган. Яна улар таркибидаги мавжуд С витамини терининг қуриши ва ажин тушишидан ҳимоялайди ҳамда терининг қаришини олдини олади. Доимий равишда С витаминини тановул қилиш ўрта ёшли аёлларда ажинларнинг камайишига сабаб бўлади.

  1. Ёғли балиқ

Бу турдаги балиқ таркибида омега-3 мойи мавжуд бўлиб у терининг шикастланишидан ва қуёш нурларидан ҳимоялайди. Энг машҳур ёғли балиқлардан бири ласос саналади. Ушбу балиқ тури терини ёшартириш хусусиятига эгалиги билан аҳамиятли саналади. Бу антиоксидант-каротиноид астаксантин бўлиб, у терининг таранглиги ва жозибадорлигини таъминлайди.

  1. Авокадо

Мазкур мева таркибида омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. У терининг устки қатламини юмшоқ ва таранглаштириш хусусиятига эга.

  1. Қора шоколад

Ушбу ширинлик таркибида флаванол антиоксиданти мавжуд бўлиб у терининг зарарли қуёш нурларидан ҳимоялайди. Унутманг: шоколад таркибидаги какао қанча кўп бўлса, у шунча флавонол моддасига бой бўлади. Шу сабаб шоколад таркибидаги какао 70 фоиздан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқ саналади.

  1. Помидор

Ушбу сабзавот таркиби ликопинга бойлиги сабаб жуда фойдали саналади. Ликопин терини зарарли қуёш нурларидан ҳимоялаш хусусиятига эга. Агар помидор фойдали мойлар билан (масалан зайтун мойи) биргаликда истеъмол қилинса ликопиннинг организмга сингиши жуда осон бўлади.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Заҳарли қўзиқоринлардан сақланинг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: