Ўйинчоқлар кўпайиб қолса…
Фарзандингиз туғилгач, йўқлаб келувчи меҳмонларнинг аксарияти юмшоқ ўйинчоқлар келтириши, табиий. Аммо чақалоғингиз уларни ҳали ўйнай олмайди, тўғрими? Шунинг учун уларни йиғиб, керакли жойга олиб қўйинг.
Чунки, юмшоқ ўйинчоқлар ўзига чанг тортади. Болангиз икки ёшга тўлгач, ўйинчоқлар ёрдамида турли диалоглар тузиб, у билан ўйнашингиз мумкин. Маслаҳатимиз ўйинчоқларнинг ҳаммасини фарзандингизга ўйнаш учун берманг. Ўйинчоқ қанча кўп бўлса, бола шунча тез зерикади. Уларни яшириб қўйинг, бир муддат ўтиб берсангиз, болада янги ўйинчоқдек тасаввур уйғотади. Майда ўйинчоқларни 3 ёшга тўлмагунча болаларга беришни тавсия қилмаймиз. Оғир, ҳажми катта, ўйнаш учун ноқулайлик туғдирадиган ўйинчоқларни ҳам харид қилмаганингиз маъқул.