Совуқ душ иммун тизимини мустаҳкамлайди
Англиядаги “Thrombosis Research” институти ўтказган изланишларда ҳар куни совуқ душ қабул қилувчиларда вирусларга қарши курашувчи оқ қон таначалари – лейкоцитлар миқдори иссиқ душ иштиёқмандларига қараганда кўпроқ бўлиши аниқланди. Тадқиқотчилар буни организмнинг ўзини‑ўзи иситиш мақсадида моддалар алмашинувининг жадаллашиши билан боғлашмоқда. Бу пайтда организмимиз ташқи ҳароратнинг кескин ўзгаришини таҳдид сифатида қабул қилади ва “енгил стресс”ни бошидан ўтказади. Шундан сўнг танамиз иммун тизимини фаоллаштириб, кўп миқдорда оқ қон таначалари ишлаб чиқарилишига туртки беради.