Кулгу-шифо (2013-38)
Ёшинг нечада, болажон?
– Беш ёшдаман.
– Бўлиши мумкин эмас, ахир бўйинг соябоним билан теппа-тенгку!
– Соябониз неча ёшда?!
* * *
Буви:
– Болажоним, йўталганингда, оғзингга қўлингни тутиб тур, хўпми?
Набира:
– Қўрқманг,бувижон, менинг тишларим сизникига ўхшаб чиқиб кетмайди.
* * *
Болакай ҳайвон ўргатувчи кишидан сўради.
– Эшитишимча сиз циркда шерларни ўйнатар экансиз? Бир нарсага ҳайронман. Сиз кичкинагина, нимжон ва бунинг устига озғин бўлсангиз? Нега шерлар сизни еб қўйишмайди?
– Хамма гап шунда-да!
Улар ҳам мени семиришимни кутишади!