Тошкент шаҳар ИИББ огоҳлантиради: Интернет тармоғида «Momo» номли янги хавфли ўйин пайдо бўлди

Интернет тармоғида янги хавфли ўйин пайдо бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайтида хабар берилди.

What’s App мессенжери майдонида тарқалаётган бу ўйин, Интернетдаги хабарларга қараганда, бир нечта мамлакатларни эгаллаб олди. Интернет-ресурсларда хабар берилишича, Мексиканинг Табаско штати Бош прокуратураси ҳаттоки «Momo» виртуал уйинининг хавфлилиги ҳақида огоҳлантириш берган.

Ўсмирларнинг руҳий ҳолати ва хатто ҳаётига таъсири ҳақида Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида 12 ёшли қиз ўз жонига қасд қилганидан сўнггина жиддий гапиришни бошлашди. Бу иш юзасидан суриштирув олиб борган полиция ходимлари ўсмирнинг телефонида “Momo” ўйинини топишган.

Чет эл сайтларининг ёзишича, «ўйин мессенжердаги мулоқотдан бошланмайди. Биринчи ўринда кураторлар турли ижтимоий тармоқлар ва форумлардан фойдаланувчиларни излайдилар. Улар ўсмирларга қўрқинчли расмлар ва зўрлаш саҳналари акс этган видеоларни жўнатадилар. Сўнг турли буйруқларни бажаришга мажбур қиладилар. Ўсмирлар рад этишса, кураторлар тўғридан тўғри таҳдид қилишга ўтадилар. Агар фойдаланувчи рози бўлса, у зўрлаш саҳналари акс этган видеоларни қабул қилишда давом этади, шунингдек, унинг шахсига тегишли хабарларнинг сўровлари ва муайян ҳаракатлар қилишга топшириқлар олади».

“Momo”, у ким ўзи? Маълум бўлишича, «кураторлар» Япон устаси Мидори Хаясининг ҳайкаллари расмидан фойдаланишади. Бу аёл қиёфасидаги қўш оёқли мавжудотнинг бюсти, унинг кўзлари қинидан чиқай дейди, юзида эса ғалати табассум муҳрланган. Бу ҳайкал ва хавфли ўйин ўртасида ҳеч қандай умумийлик йўқ.

Ҳурматли ота-оналар, ўсмирлар! Эътиборли ва эҳтиёт бўлинг: Интернет глобал тармоғида фойдали, керакли ахборотлар жуда кўп. Аммо шундай ресурслар борки, улардан ёвуз ниятли одамлар оддий инсон учун тушунарсиз бўлган ўз мақсадларида фойдаланадилар.

Бир сайтда “Momo” ни қандай ютиш ҳакида тавсиялар берилган: «Мессенжерни қанчадир муддатга фақат контакт рўйхатидаги рақамлардан қўнғироқ қабул қилишга созлаб қўйиш керак.  “What’s App” да бундай операция мавжуд эмас. Аммо “Momo” сизнинг контактларингиз рўйхатида пайдо бўлса, уни дарров блоклаб қўйиш мумкин».

Яна ўқинг:  Халқ дарди билан яшаш инсонийлик зийнатидир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: