Есанг – саҳар е…

 Халқимизда, “Қовун есанг – саҳар е…” деган нақл бор. Бу гап қовун таркибида ҳазм жараёни оғир кечадиган моддаларнинг борлиги билан боғлиқ. Унинг тўйимли ва дармонбахш этидан мураббо, жем, қоқи тайёрланади. Қовун бош мия қобиғи, асабни тинчлантириш хусусиятига эга.

Дунёда 150 дан ортиқ қовун нави яратилган бўлса, мамлакатимизда 50 дан ортиқ қовун навлари маҳаллийлаштирилган. Унинг таркибида, айниқса, темир ва калий тузлари жуда кўп, шу сабабли ундан камқонликни, юрак қон-томир касалликлари, ревматизмни даволашда ҳам фойдаланилади.

Унда кремний моддаси кўп. Олимларнинг аниқлашича бевосита инсон ҳаёти, унинг саломатлиги, физиологик жараёнларнинг тартибга солиниши бу модда билан бевосита боғлиқ. У қаттиқ тўқималарга, тери ва сочларнинг ҳолатига ижобий таъсир қилади. Қовуннинг таркибидаги бириктирувчи тўқималар ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади. Организмдан холестеринни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Шунингдек, қовун ажойиб ёшартирувчи хусусиятга эга. Бу борада халқда шундай ибора бор: “Қовун сочларга жило бериб, кўзларни ёшартиради, лабларни қизил қилади, имкониятларни рўёбга чиқаради, аёлларни эса мафтункор қилади”.

Қовун этида сератонин – “бахт гормони”ни ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи модда мавжуд. Агар тушкунликка тушиб, маъюс бўлиб қолсангиз, албатта қовун енг. Бу полиз маҳсулоти кайфиятингиз кўтарилишига ёрдам беради. Шифокорлар эса аллергияга мойиллиги бор одамларга ҳамда ёш болаларга қовунни кўп миқдорда ейишни тавсия этишмайди.

 

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Бош шифокорнинг совуққонлигига қатъий чора кўрилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: