Мактабгача таълим соҳасига янги тизим жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Олтиариқ тумани Қапчиғой маҳалласидаги “Smart kids” нодавлат мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар билан танишди.

Президентимиз ушбу инновацион боғчада болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Мазкур мактабгача таълим тизимида татбиқ этилаётган Интеграциялашган мониторинг электрон тизими тақдимоти ўтказилди. Ушбу тизимда болаларнинг туғилишидан то вояга етгунча бўлган ҳолати, соғлиги, ривожланиши, ўзлаштириши ҳақида маълумотлар базаси тўпланади. Бундай ёндашув таълим-тарбия тизими учун янгилик бўлиб, фарзандларимизнинг билимли, салоҳиятли бўлиб улғайишида муҳим омил бўлади. Энди ушбу соҳадаги маълумотларни кузатиш, таҳлил қилиш имконини берувчи мазкур янги тизим таълим-тарбияда келгуси йўналишларни белгилаш имконини беради.

Яна ўқинг:  Тошкент давлат юридик университетида имтиҳонлар қандай ўтди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: