Нишолда
Зарур масаллиқлар: 1 кг. шакар, 2 дона тухумнинг оқи, 2-3 бўлак етмак (беҳ) ўсимлигининг илдизи, ярим чой қошиқ лимон кислотаси (жавҳар лиму), хушбўй ванилин.
Тайёрланиши: аввало, сирли идишга 3 стакан сув ва етмакларни солиб, ўртача оловда 30-35 дақиқа қайнатилади ва илдизлар териб олинади. Алоҳида идишга эса шакар ва сув солинади. Ўртача оловда шакар қиём ҳолига келгунча қайнатилади. Нишолда-қиём тайёр бўлишига 15 дақиқа қолганида лимон кислотаси солинади ва оловдан олиб, бироз совутилади. Cўнг асосий жараёнга ўтилади. Бунинг учун ўртача мис қозонга тухум оқи билан етмак сувини солиб, тут ёки беҳи шохларидан тайёрланган чилчўпда яхшилаб кўпиртирилади. Унга аста-секинлик билан қиёмни солиб, ҳамма масаллиқ биргаликда яхшилаб аралаштирилади. Таъбга кўра ванилин солса ҳам бўлади. Унутманг, нишолда қанча кўп кўпиртирилса, шунча сифатли ҳамда тотли чиқади.
МОҲИМ